21:45 23.04.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЛОЙИҲАЛАР МАМЛАКАТ РИВОЖИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Кичик бизнес ва тадбиркорлик ривожланиши обод турмушнинг муҳим шарти” форуми ўтказилди. Тадбирда O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Н.Алимов сўзга чиқиб, мамлакатимизнинг ривожланган демократик давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллашида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини орттириш, оилавий бизнес билан шуғулланаётган тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш асосий омиллардан бири эканини таъкидлади. “Шу мақсадда O‘zLiDeP ҳамкор ташкилотлар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Марказий банк, етакчи тижорат банклари, Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти кабилар кўмагида аҳолининг турли қатламлари – ёшлар, аёллар, тадбиркорлар, фермерлар, ўрта синф вакиллари учун кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ишлаб чиқиб, улар доирасида турли семинарлар ўтказмоқда. Тадбирларда иштирокчилар нафақат кўтарилган масалага доир маълумотлар олмоқда, балки амалий фаолият бўйича тажриба ҳам алмашаётир”, - деди Н.Алимов. Форум доирасида O‘zLiDePнинг “Диплом билан бизнесга”, “Мулкдор оила-2013”, “Тадбиркорлар мулоқот форуми” “Ишбилармон талаба”, “Парламентда менинг ўрним”, “Агар мен депутат бўлсам”, “Ёш олимлар ва тадқиқотчилар-2013” каби лойиҳалари тадимоти ҳам ўтказилди. - Бугунги тадбиримизнинг, умуман, партиямиз амалга ошираётган лойиҳаларнинг асосий мақсади аҳолининг барча қатламлари, айниқса, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг тадбиркорлик ва интеллектуал салоҳиятини юзага чиқаришга кўмаклашиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий билим ва кўникмаларини янада оширишдан иборатдир, - дейди O‘zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши аппарат раҳбари С.Болтаев. Шунингдек, форумда Бухоро вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Д.Ахмедова томонидан ҳам “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари”, “Соғлом оила-мустаҳкам оила”, “Оилавий тадбиркорликдан мустаҳкам оилага” лойиҳалари тўғрисида батафсил маълумот берилди. Лойиҳаларни амалга ошириш механизмлари ва уларнинг молиявий манбаларига оид зарур ахборотлар тақдим этилди. Форумнинг ўзаро савол-жавоб ва мунозара тарзида ўтказилгани иштирокчиларни унда фаол қатнашишга, эшитилган маърузалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини ва таклифларини билдиришга ундади. Тадбир сўнггида қатнашчилар “Обод турмуш йили” Давлат дастурини амалга оширишда саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга келишиб олди.
O‘zLiDeP Бухоро вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме