22:30 04.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЛОЙИҲАЛАР ҲАЁТДА АМАЛИЙ ТУС ОЛМОҚДА...

Бизнинг туманимизда аёллар ўртасида тикувчилик, чеварчилик каби меҳнат турлари анча ривожланган,- дейди Тўрақўрғон туманидаги қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи талабаси Нигора Нажмиддинова. - Шунинг учун тикувчилик цехи очиш бўйича бизнес лойиҳа ишлаб чиқдим. Бугун мендан бахтиёр инсон йўқ. Чунки, бизнес режам тасдиқланиб, ОАТБ “Микрокредитбанк”нинг туман бўлими томонидан 3 млн. сўм миқдоридаги кредити билан таъминландим.Наманган азалдан ўзининг ҳунармандлари, чеварлари, дўппидўзлари, пичоқчилари, бир сўз билан айтганда, тадбиркору номдор ҳунармандлари билан донг қозонган. Кейинги йилларда кичик бизнес ва ишбилармонликни янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар вилоятда ҳам ижобий маънода бўй чўзмоқда. Мазкур ҳудудда, айниқса, касб-ҳунар коллежи ёшларининг чуқур билим олишлари, ҳоҳлагандек касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилган етарлича шароитлар ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини янада мустаҳкамлашга, ривожлантиришга хизмат қилаяпти.O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан касб-ҳунар коллежлари талабалари ўртасида ҳар йили ўтказиб келинаётган “Диплом билан бизнесга”лойиҳаси ҳам бу борада ёшларга қанот вазифасини ўтамоқда, дейиш мумкин.–  Бу йилги танловни ҳам уюшқоқлик билан ташкил қилишга, унга кўпроқ талабаларни жалб этишга қарор қилдик, - дейди O’zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши Ижроия қўмитасининг ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Мусохон Юсуфжонов. - Танловда вилоятдаги барча касб-ҳунар коллежларидан 130 нафар иқтидорли талабалар иштирок этишди ва махсус йўлланмаларни қўлга киритишди. Лойиҳа моҳиятан ёшларга, уларнинг ота-оналари, устозларига манзур бўлди. Қувончлиси, улардан 17 нафари айни кунларда тижорат банкларининг имтиёзли кредитларини олиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлашга муваффақ бўлган. Банк сертификатларига эга бўлган талабаларга амалий кўмак бериш мақсадида уларнинг ҳар бирига партиямиздан маҳаллий кенгашларга сайланган депутатларни бириктириб қўйганмиз. Улар бизнес соҳасида эндигина фаолиятини бошлаётган ёшларга ҳуқуқий, ҳам амалий жиҳатдан ёрдам беришаётир.- Бугун аҳолини арзон гўшт, сут маҳсулотлари билан таъминлаш долзарб масалалардан биридир, - дейди Уйчи туманидаги педагогика коллежи талабаси Нигора Жўрабоева. – Бунинг учун аввало чорвачиликни  ривожлантириш керак. Энг зотдор қорамолларни  парваришлаб, улардан салмоқли маҳсулот олиш йўлларини излаш лозим. Мен ўз бизнес лойиҳамда асосан шу жиҳатларга эътиборни қаратдим. Бизнес лойиҳам мутахассисларга ҳам, банк ходимларига ҳам манзур бўлди, деб ўйлайман. Шу боис, менга ОАТБ “Микрокредитбанк”нинг туман бўлими томонидан 5 млн. сўм миқдорида кредит ажратилди. Тадбиркорлик фаолиятимни  бошлашда албатта ёнимга шу соҳага қизиқадиган ёшларни ҳам жалб этдим, шу баҳона уларни ҳам иш билан таъминлашга эришдим.- Ўзим қишлоқда яшайман, шунинг учун қишлоқ шароитини, қайси хизмат турларига эҳтиёж борлигини яхши биламан,- дейди Уйчи тумани Ёрқўрғон иқтисодиёт ва компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи талабаси Аъзамжон Турғунов. - Қишлоқда деярли барча хонадон эгалари буғдой етиштиради. Буғдойни янчиб, ун қилиш учун тегирмон сув ва ҳаводек зарур ускуна ҳисобланади. Шуни ҳисобга олиб, тегирмон цехи очиш бўйича бизнес лойиҳам билан танловда қатнашдим. Лойиҳам маъқул, деб топилди. ОАТБ “Микрокредитбанк” туман бўлими томонидан менга ҳам 3 млн. 500 минг сўм миқдорида кредит ажратишди. Кредитни олган заҳотим, ишни бошлаб юбордим. Тегирмонни ишга туширдик. Ҳамқишлоқларим  хизматимиздан мамнун. Ҳатто қўшни қишлоқлардан ҳам келишяпти. Шундай танловни ташкил этган O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасига миннатдорчилик билдираман.- Бизнинг туманимизда аёллар ўртасида тикувчилик, чеварчилик каби меҳнат турлари анча ривожланган. Лекин, одамларнинг, айниқса, ёшларнинг диди, талаб ва эҳтиёжи замонага қараб, тобора ўсиб бормоқда,- дейди Тўрақўрғон туманидаги қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи талабаси Нигора Нажмиддинова. - Уларга манзур бўладиган миллий ва замонавий кийимларни тикиш ҳар бир чеварнинг орзуси, албатта. Мен ҳам буни жуда орзу қиламан. Шунинг учун тикувчилик цехи очиш бўйича бизнес лойиҳа ишлаб чиқдим. Уни қандай амалга ошириш йўллари, молиялаштириш манбалари, яратиладиган ишчи ўринларигача аниқлик киритиб олдим. Бугун мендан бахтиёр инсон йўқ. Чунки, бизнес режам  тасдиқланиб, ОАТБ “Микрокредитбанк”нинг туман бўлими томонидан 3 млн. сўм миқдоридаги кредити билан таъминландим. Ҳозирда амалий ишга киришдик. Умид қиламизки, биз тиккан тикувчилик маҳсулотлари ҳам мижозларимизга албатта манзур бўлади.Худди шу каби фикрларни Наманган туман Тепақўрғон педагогика ва сервис коллежи талабаси Муҳриддин Раҳимов,Тўрақўрғон туман Хўжанд автотранспорт коллежи талабаси Неъматжон Муҳиддинов, Тўрақўрғон педагогика коллежи талабаси Райҳона Ғуломова, Янгиқўрғон ижтимоий - иқтисодиёт ва педагогика коллежи талабаси Нодира Мухторжонова ва бошқалар ҳам тасдиқлашди. Улар ҳам паррандачилик, чорвачилик, тикувчилик каби тадбиркорлик йўналишлари бўйича банк кредитлари олганликларидан беҳад мамнун бўлган ҳолда партияга, танлов ташкилотчиларига, банкларга ўз раҳматларини изҳор этдилар.       
                                                                                             O’zLiDep Наманган вилоят Кенгаши Матбуот хизмати раҳбариКомилжон  ФАЙЗИЕВ 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме