17:15 23.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЛОЙИҲАДА КИЧИК БИЗНЕСНИ КУЧАЙТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЧОРАЛАР МУЖАССАМ
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Demax” савдо-кўргазма мажмуасида “Оилавий тадбиркорликдан - мустаҳкам оилага” лойиҳасининг Тошкент шаҳар босқичи ва ушбу лойиҳа доирасидаги ўқув семинарини ўтказди. Унда сўзга чиққан O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутат М.Акрамова лойиҳадан кўзланган мақсадлар, умуман, партия томонидан оилавий бизнесни ривожлантириш, хотин-қизларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди. - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатини ифодалаётган O‘zLiDeP соҳага оид давлат дастурларида қамраб олинган йўналишларни кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми ҳисоблаб, уларнинг сўзсиз ижро этилиши учун барча имкониятлардан фойдаланиш лозим, деб ҳисоблайди,- деди М.Акрамова. - O‘zLiDePнинг “Оилавий тадбиркорликдан - мустаҳкам оилага” лойиҳаси ҳам мана шу имкониятлардан фойдаланишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим бошлиғи Аҳмаджон Қосимов лойиҳа доирасида ўтказилаётган ўқув семинарлари хотин-қизларни бизнес фаолиятига йўналтириш, бу борадаги кўникмаларини шакллантириш, иқтисодий-ҳуқуқий билимларини оширишда муҳим эканини қайд этди. “Бу каби лойиҳалар сабабли аёлларимиз жамиятнинг фаол аъзоси сифатида ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожига катта ҳисса қўшмоқда. Бугун ўтказилаётган лойиҳада эса ҳунармандчилик, касаначилик, оилавий тадбиркорлик, яъни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг барча бўғинларини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар мужассам”,- деди А.Қосимов. Тадбир иштирокчилари тадбиркорлик фаолиятига оид қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан таништириб, тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя килиш борасида юртимизда амалга оширилаётган сиёсий-иқтисодий ислоҳотларнинг аҳамияти, шунингдек, соҳа ривожида тўсиқ бўлаётган муаммолар ва уларнинг ечимини излаш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашди. Тадбир доирасида “Микрокредит”, “Қишлоққурилишбанк” каби ҳамкор банкларнинг тарғибот кўргазмалари ва оилавий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиши ҳам бўлиб ўтди. Тадбир сўнггида энг яхши бизнес режага эга бўлган 5 нафар хотин-қизга тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди. O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме