14:46 25.12.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЛОЙИҲА ЁШЛАРГА КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИНИ ОЧМОҚДА

“Агар мен депутат бўлсам” кўрик танловининг Қашқадарё вилояти босқичида туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 21 иштирокчи ўзаро беллашди. 

Партия вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Сарвар Ботиров тадбирда сўзга чиқиб, бу лойиҳа кўплаб ёшларга кенг имкониятлар эшигини очаётганини алоҳида қайд этди. 

Унинг билдиришича, танлов иштирокчилари зукко, ташаббускор ва сиёсий фаол эканини намойиш этиб, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг жамият бошқарувидаги ролини кучайтириш, ҳудудларни ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий муаммолар ечимини топиш, маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича ўз тасаввури ва мушоҳадаларини эркин баён қила олди.

“Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати” номинацияси ғолиби, Қарши давлат университети ҳузуридаги 2-академик лицей талабаси Моҳигул Шукурова тадбирда қатнашиш ёшларнинг билимларини янада ошириш ва иқтисодий-сиёсий лаёқатини шакллантиришга катта ёрдам бераётганини таъкидлади. 

“Чунки замонавий фикрлай оладиган, билимли, жамиятда муносиб ўрин эгаллашга қодир баркамол авлодни тарбиялаш, уларда тадбиркорлик маданиятини шакллантириш партиянинг устувор вазифаларидан биридир. Депутатлик ҳам масъулиятли, ҳам шарафли иш. Лойиҳа доирасидаги тадбирлар орқали ёшларимизни бунга ҳар томонлама тайёрлаб борилиши қувонарли ҳол”,- дейди Моҳигул.  

Тадбир якунида танлов ғолиблари ва совриндорларига партия вилоят кенгашининг дипломлари, фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме