17:15 13.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЛОЙИҲА ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан вилоятда “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари” лойиҳаси доирасида турли тадбирлар ўтказилмоқда. 

Жумладан, лойиҳа доирасида Миришкор туманидаги Обод қишлоғида “Кичик бизнеснинг катта имкониятлари”, Чироқчи туманидаги “Сарбон баракаси” МЧЖ биносида “Кичик бизнес ва тадбиркорликни инновация асосида ташкил этишнинг афзалликлари” мавзуида давра суҳбатлари бўлиб ўтди. 

Тадбирларда лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, ундан кутилаётган натижалар ҳақида сўз борди. 

– Давра суҳбатларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишга доир амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ҳақида батафсил маълумот берилди, – деди партия фаоли С.Алиқулова. – Шу билан бирга, партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифаларини жойларда кенг тарғиб қилиш, хотин-қизларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, уларни янги технологиялар асосида  ишлашга ўргатиш, оила, турмуш фаровонлигини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди.  

Қарши тумани “Навбаҳор” МФЙда ҳам “Маҳаллаларда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш - оилалар фаровонлигининг муҳим асоси” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Унда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизларни касаначилик фаолиятига кенг жалб қилиш масалалари муҳокама этилди.

Китоб туманининг “Бештерак” ҚФЙда  ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган “Ўзбекистонда боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш: эришилган натижалар ва навбатдаги вазифалар” мавзуидаги давра суҳбатида боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш, O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли етказиш масалалари бирламчи аҳамият касб этди. 

Шунингдек, бундай тадбирлар Яккабоғ туманидаги саноат касб-ҳунар коллежида, Миришкор тумани марказий шифохонаси мажлислар залида ҳам бўлиб ўтди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме