14:00 23.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Куни кеча мамлакатимиз пахтакорлари ва меҳнаткашлари томонидан жорий йилда 3 миллион 350 минг тоннадан ортиқ улкан
Куни кеча мамлакатимиз пахтакорлари ва меҳнаткашлари томонидан жорий йилда 3 миллион 350 минг тоннадан ортиқ улкан хирмон бунёд этилганлиги муносабати билан Муҳтарам юртбошимизнинг Ўзбекистон меҳнаткашларига аталган махсус табриги эълон қилинди.Албатта, қишлоқ меҳнаткашларининг юксак уюшқоқлик намунасини кўрсатиб, ишни тўғри ва оқилона ташкил этиши ҳисобидан жорий йилги ҳосилни пахтачилик тарихимизда кам учрайдиган ғоятда қисқа муддатда териб олингани, энг асосийси етиштирилган пахтанинг юқори сифат билан тайёрланганлиги кишини ғурурлантирмасдан қолмайди. Президентимиз табригида бундай улкан ютуқларга эришишда фермерлик ҳаракатининг ўрни беқиёс эканлиги таъкидланди. Айни пайтда, мамлакатимизда фермерлик ҳаракати эркин фаолият юритиши учун “Ер Кодекси”, “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги каби қатор қонунлар қабул қилиниб, қулай ҳуқуқий муҳит яратиб берилган. Айни пайтда, O’zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан партия электорати ҳисобланган фермерлик ҳаракатини жамият таррақиётининг янги босқичида янада жадал ривожлантириш, бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда мавжуд ҳуқуқий асосларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги қонун лойиҳалари устида ишлар олиб борилмоқда.
Обсудить новость на Форуме