08:46 19.12.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Кучсиз қуйи бўғин — кучсиз партия демак
«Бошланғич партия ташкилотларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларидаги ўрни ва улар олдида турган вазифалар» мавзуидаги давра суҳбатида «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» O’zLiDePнинг ҳар бир аъзоси зиммасига янгича ишлаш ва янгича фикрлаш талабини қўяётгани таъкидланди.
«Пойтахт» бизнес-марказида бўлиб ўтган тадбирда асосий эътибор ислоҳотларнинг янги босқичида аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, айниқса, ёшларда, ён-атрофимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик туйғусини кучайтириш масалаларига қаратилди.
Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси М.Тешабоев қуйи бўғинлар фаолиятини бугунги кун талаблари даражасида такомиллаштириш энг долзарб масала эканини таъкидлаб, бугунгача бошланғич ташкилот раҳбарлари ва партия фаоллари учун 16 босқичли узлуксиз семинар-тренинглар ўтказилганини, уларда 6 мингдан ортиқ БПТ раҳбарлари, 12 минг нафар партия фаоллари, шу билан бирга, маҳаллий вакиллик органларидаги мингдан зиёд депутатлар таълим олганига эътибор қаратди. Ана шу тадбирларда Президентимиз асарлари, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари, замонавий сиёсий технологиялар, БПТларнинг кенг аҳоли қатлами ва электорат орасида ишлаш стратегияси ва тактикаси, сайлов қонунчилиги, хорижий давлатлар сайлов технологияларининг ижобий тажрибалари ўрганилганини таъкидлаш жоиз. Ўтган даврда, шунингдек, кадрлар захирасини яратиш бўйича ишлаб чиқилган махсус дастур асосида партия тузилмалари, давлат ҳокимиятининг вакиллик ва ижроия органларидаги раҳбар лавозимларига муносиб номзодлар рўйхатга олинганини алоҳида тилга олиш мумкин.
Рақамларга мурожаат қилсак, айни пайтда жами 173 минг нафардан ортиқ аъзони бирлаштирган 7605 та бошланғич партия ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Тадбирда партия аъзоларининг 55 фоизини хусусий сектор вакиллари ташкил этаётгани, уларнинг 38166 нафари тадбиркор, 20380 нафари фермер, 37168 нафари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари вакиллари экани қайд этилди. Шунингдек, O’zLiDeP аъзоларининг 16 фоизини зиёлилар, 7 фоизини маъмурий бошқарув идоралари ходимлари ташкил этади. Партиядошларимизнинг 37 фоизи аёллар, 51 фоизи эса ёшлардир.
Бу рақамлар эса O’zLiDePнинг таянч нуқтаси бўлган бошланғич ташкилотлар фаолиятини тубдан яхшилаш бугунги сиёсий ва ижтимоий жараёнлардаги энг муҳим вазифалардан бўлиб қолаётганлигини кўрсатмоқда. Зеро, БПТлар иши замон талаблари даражасида йўлга қўйилмас экан, партиянинг дастурий мақсадларини амалга оширишда кутилган натижаларга эришиш мураккаблигича қолаверади.
Тадбирда қуйи бўғинлар фаолиятини ривожлантиришга қаратилган ишларга қарамай, Андижон ва Самарқанд вилоятларида БПТларнинг ҳудудий партия ташкилотлари билан ўзаро алоқаси сустлигига эътибор қаратилди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Сирдарё вилоят кенгашларида ҳам худди шундай камчиликларга йўл қўйилмоқда. Айрим ҳудудларда эса аксарият БПТлар фақат туман марказларида фаолият кўрсатаётир. Бу эса чекка ҳудудларда партия ғоялари деярли тарғиб қилинмаётганини кўрсатаяпти.
O`zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши маълумотларига кўра, бугун пойтахтимизда 938 та бошланғич ташкилот бўлиб, улар таркибига кўп йиллик малака ва бой тажрибага эга мутахассислар, тадбиркорлар ва ишбилармонлар, олим ва тадқиқотчилар, банк-молия муассасалари вакиллари киритилган.
Аммо ана шундай натижаларга қарамай, Тошкент шаҳрида 25 417 нафар партия аъзосини бирлаштирган БПТларнинг мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаётгани маълум бўлди. Қуйи бўғинларда сиёсий, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш, партиянинг дастурий вазифаларини кенг тарғиб қилишда кутилган натижаларга эришилмаяпти.
O’zLiDeP Учтепа туман кенгаши раиси Д.Шоумаровнинг айтишича, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш бўйича аниқ мақсадли чора-тадбирлар кўриш мақсадга мувофиқдир. Партия фаолининг фикрича, ҳудудий партия ташкилотлари кесимида “Бошланғич партия ташкилоти – партия негизи: инвентаризациялаш, позицияни мустаҳкамлаш ва фаолиятни такомиллаштириш” мавзуида босқичма-босқич махсус ташкилий-партиявий тадбир ўтказиш бу борадаги муаммоларга ечим топишга хизмат қилиши мумкин.
Давра суҳбати иштирокчилари илгари сурилган таклифни маъқуллаб, ушбу акция орқали жойларда аҳоли билан самарали алоқа механизмларини яратиш, юртдошларимизда қатъий фуқаролик позицияни шакллантириш, партия таъсирини кенгайтириш ва унинг тарафдорларини кўпайтиришга кўмаклашиш мумкинлигига эътибор қаратдилар. Айнан БПТлар дастурий ғоя ва мақсадларимизни тўла қўллаб-қувватлайдиган, уларни биринчи навбатда электоратимизга етказа оладиган, ўз ортидан минглаб фидойи инсонларни эргаштира оладиган аъзоларни бирлаштириши лозим.
Тадбир доирасида ҳар уч ойда барча туман (шаҳар) кенгашларидаги БПТлар фаолиятини чуқур ўрганиш партия аъзоларининг сифат кўрсаткичларини яхшилаш бўйича аниқ амалий ишлар олиб бориш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, барча туман (шаҳар) кенгашлари ҳар ойда БПТ раҳбарлари билан камида бир маротаба учрашув ташкил этиш амалиётини жорий этиши лозим. Демак, кўпроқ бугунги кунда партиямиз сафини тадбиркор ва ишбилармонлар, фермерлар ҳисобидан кенгайтиришимиз ҳамда микрофирма, хусусий корхоналар, фермер хўжаликларида O`zLiDeP БПТлари сонини ошириш ва сифат жиҳатдан мустаҳкамлаш олдимизда турган долзарб масалалардан саналади.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган давра суҳбати якунида БПТлар ишини замон талабларига мослаштириш юзасидан кўплаб таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Озод РАЖАБОВ
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |