14:46 24.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Кучли партия — кучли кадрлар, дегани
Кучли партия — кучли кадрлар, дегани
Мансур ЗОКИРОВ, O`zLiDeP Бухоро вилояти кенгаши раиси:
— Концепцияда илгари сурилган асосий қоидалар мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштиришга, эртанги ҳаётимиз фаровонлигини таъминлашга қаратилгани билан ниҳоятда долзарб эканини ҳатто хорижлик экспертлар ҳам алоҳида эътироф этмоқдалар. Айниқса, сиёсий тизимнинг конституциявий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган вазифалар, шубҳасиз, парламент фаолиятининг кескин ўзгаришини, яъни фракциялар, қўмиталар фаолияти билан бирга кадрлар тайёрлашни замон талабларига мослаштиришни тақозо этади.
Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар биринчи навбатда Бош вазир раҳбарлигидаги ҳукуматнинг парламент олдидаги масъулиятини кучайтириш баробарида фракциямиз ваколатларини янада ошириши билан муҳимдир. Зеро, бу жараён ижро ҳокимияти фаолиятини таҳлил этиш ва назорат қилиш учун барчамизга давлат миқёсида фикр юритиш, мамлакат ҳаётининг турли соҳаларидан хабардор бўлиш, реал вазиятни таҳлил этиш ва тўғри қарорлар қабул қилишга тайёр кадрлар захирасини шакллантириш масъулиятини юклайди.
Бу эса, ўз навбатида, O`zLiDePдан туман, шаҳар ва вилоятлар кесимидагина эмас, балки мамлакат миқёсида фикрлай оладиган, ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижросини таъминлаш ва ана шу жараёнларда ташаббус кўрсатишга қодир кадрлар тайёрлашни талаб этмоқда.
Бошқача айтганда, партиямиз сафларини сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан мaдaнияти юксак, интеллектуал салоҳияти юқори, халқ орасида обрў-эътибор қозонган, ташаббускор, бошқаларни ўз ортидан эргаштира оладиган, элим деб, юртим деб ёниб яшайдиганлар инсонлар ҳисобига кенгайтиришимиз лозим. Бунинг учун эса кадрлар тайёрлаш тизими — сиёсий таълим марказлари фаолиятини янада самарали ташкил этиш давр талабига айланади, деб ҳисоблайман.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |