15:46 17.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Кучли қуйи бўғиндан — кучли партияга
Маълумки, партия илгари сураётган мақсад ва ғояларнинг кенг аҳоли қатламларига етиб боришида бошланғич ташкилотлар етакчи ўрин тутади. Қолаверса, электорат билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашда ҳам қуйи бўғиннинг имкониятлари катта. Хўш, бугун ана шу имкониятлардан қандай фойдаланилаяпти? 2011 йилнинг август ойидан бери O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан ўтказиб келинаётган «Бошланғич ташкилот — партия асоси: имкониятлар таҳлили ва фаолиятини такомиллаштириш» махсус ташкилий акцияси юқоридаги саволга жавоб топишда қўл келаётир. Жойлардаги БПТлар фаолияти, эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликларни чуқур таҳлил этишга қаратилган ушбу тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.Мазкур акция доирасидаги тадбирларнинг биринчи босқичида асосан ташкилий масалаларга эътибор қаратилди. Жумладан, республикамизнинг барча ҳудудларидаги БПТлар фаолияти чуқур ўрганилди ва тўлиқ инвентаризациядан ўтказилди. Шунингдек, партия аъзоларининг сифат кўрсаткичларини яхшилаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди. Иккинчи босқич эса қуйи бўғин фаолиятида муҳим омил бўлган БПТ етакчиларини танлаш, кадрлар захираси ҳамда иш юритиш тизимини такомиллаштириш масалаларини қамраб олади. Ушбу босқичда бошланғич ташкилотлар, уларнинг раислари билан мунтазам ва узвий алоқани йўлга қўйиш, БПТ фаоллари орасидан муносиб номзодларни O’zLiDeP кадрлар захирасига киритиш билан боғлиқ ишлар амалга оширилди.– Жорий йилда БПТлар фаолиятини мониторинг қилиш, уларга яқиндан кўмаклашишга қаратилган тадбирлар янги босқичга кўтарилди, — дейди O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг бошланғич ташкилотлар билан ишлаш сектори бош маслаҳатчиси Бахтиёр Аҳмедов. – Жорий йил февраль ойидан бошлаб O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари раҳбариятининг ҳар олти ойда бир марта, шунингдек, барча туман (шаҳар) партия ташкилотлари раҳбариятининг ҳар ойда бир марта бошланғич ташкилот раислари ва аъзолари билан йиғилишлар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилганлиги ҳам эътиборга моликдир. Мутахассислар фикрича, бошланғич ташкилотларнинг қизғин фаолият юритиши учун фақат партия низоми ва дастуридаги вазифалардан яхши хабардорлик, қатъий ижрочилик сифатларининг ўзи камлик қилади. Ташаббускорлик йўқлиги, шунингдек, юқори партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари, энг муҳими, электорат билан алоқаларнинг узиб қўйилиши ҳам бошланғич ташкилотлар фаолияти сусайишига олиб келмоқда. Замон талабларидан келиб чиққан ҳолда БПТларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга амалий кўмак бериш зарурати ҳам юқори партия ташкилотлари зиммасига катта масъулият юклайди. Ана шу муҳим муаммоларни ҳал этиш, юқори ва қуйи бўғинлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш «Бошланғич ташкилот — партия асоси: имкониятлар таҳлили ва фаолиятини такомиллаштириш» махсус акциясининг устувор мақсадларидан биридир.Тадбир давомида, шунингдек, ҳудудий партия ташкилотларидаги БПТлар билан ишлаш бўйича маслаҳатчиларнинг сиёсий билим ва кўникмаларини такомиллаштириб боришга қаратилган яхлит тизимни яратиш, уларнинг фаолиятини доимий мониторинг қилиб боришга оид саволлар варақаси тайёрланди. Ҳозиргача мазкур саволномаларга 210 нафар ходимдан жавоб олиниб, мониторинг ишлари амалга оширилди. Таъкидлаш жоиз, «Бошланғич ташкилот — партия асоси: имкониятлар таҳлили ва фаолиятини такомиллаштириш» махсус акцияси БПТлар тизимини шаклан ҳамда мазмунан такомиллаштиришни назарда тутади. Акция доирасида БПТ гувоҳномаларининг рақамланган, серияли янги тартиби амалга татбиқ этилмоқда. Асосий эътибор эса партия аъзоларининг сифат ва сон кўрсаткичларини янада яхшилашга қаратилаётир. Мутасаддиларнинг эътироф этишича, партия электорати бўлмиш фермерлар, тадбиркорлик субъектлари ўртасида, шунингдек, корхона ва ташкилотларда тарғибот- ташвиқот ишларини кучайтириш орқали O’zLiDeP аъзолари сонини жорий йил охиригача 180 минг нафарга етказиш кўзда тутилган. «XXI-asr» ижтимоий-сиёсий газетаси
Обсудить новость на Форуме