19:30 21.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Кучли қуйи бўғин кучли партия деганидир
Агар бошланғич ташкилот ўз фаолиятини электорат манфаати нуқтаи-назаридан олиб бормаса, ўша ҳудудда партиянинг мақсад ва вазифалари талаб даражасида амалга ошмайди. — Ўтган йилларда БПТлар ўз атрофига 700 нафарга яқин аъзони бирлаштирган ҳолда олиб борган бўлса, бугун 32та бошланғич ташкилот сафида 800 га яқин O`zLiDeP аъзоси иш олиб бормоқда, — дейди Қуйичирчиқ тумани кенгаши раиси ўринбосари Эркин Турагалов. — Аъзоларимиз сонининг ортиб бориши сифатга ҳам таъсир этмоқда. Масалан, туман электр тармоқлари корхонасида 70 дан ортиқ ишчи хизматчи меҳнат қилади. Корхонада БПТ ташкил этилганда унга 15 га яқин аъзо бирлашган эди. Ҳозирда улар сони 50 дан ортиқдир. — Аъзоларимизнинг аксариятини 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этади, — дейди электр тармоқлари корхонасидаги БПТ раҳбари Илҳом Жўраев. — Энг муҳими, ёшларнинг ўзлари бир-бирларини O’zLiDeP сафига тортмоқдалар. Шу боис БПТ фаолияти сезиларли даражада жонланди. Ҳар чорак якунида умумий йиғилиш ўтказамиз. Табиийки, унда олдимизда турган муҳим вазифалар муҳокама қилинади. Корхонага келган олий маълумотли ёки касб-ҳунар коллежларини тугатган ёшлар ҳам секин-аста сиёсий жараёнга қўшилмоқдалар. Ҳа чиндан ҳам Қуйичирчиқда ёш партия аъзолари сони ортиб бораётгани тўғрисидаги фикрлар бежиз айтилмаяпти. Озода Рустамова ҳам шундай ёшлардан. У Дўстобод «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги» касб-ҳунар коллежини тугатгач, туман фермерлар кенгаши ҳузурида ташкил этилган «Бизнесни ривожлантириш маркази»га ҳисобчи бўлиб ишга кирди. Марказ фермер хўжаликларига бухгалтерия хизматини кўрсатишга ихтисослашган бўлиб, унда 7 нафар маҳаллий ёшлар 100дан ортиқ фермер хўжаликларига ёрдам кўрсатади. — Марказимизда ҳам 6 кишидан иборат бошланғич ташкилот тузилган, — дейди Озода. — Масалан, ўзим партиянинг мақсади билан танишиб, унга аъзо бўлганман. БПТнинг таъсис йиғилишида жамоат ишларида анчайин тажриба орттирган Аброр Омоновни етакчиликка сайладик. Раҳбаримиз сон эмас, сифатни маҳкам тутадиганлардан. Ўзимизга ана шундай билимли, одамларни ўз ортидан эргаштира оладиган инсонни раҳбарликка сайладикки, токи ҳаммага ўрнак бўлсин. — Қуйичирчиқда бундай бошланғич ташкилотлар сони 30 дан ошади, - дейди Эркин Турагалов. — Уларнинг ҳар бири ўзига хос, албатта. Ҳатто тажрибалари тарғиб қилишга лойиқ бўлган янги БПТлар ҳам бор. Масалан, «Омад-агрофайз», «Навоий-агрофайз» фермер хўжаликларидаги бошланғич ташкилоти ўз сафига қобилиятли, билимдон ва эл корига ярайдиган аъзоларни бирлаштиришда бошқаларга ўрнак бўлаяпти. Юқорида айтганимдек, одамларга янада яқинроқ бўлиш учун турли мавзуларда тадбирлар, учрашувлар, тадбиркорлар учун ўқув-семенарлар ўтказаяпмиз. Хусусан, «Диплом билан — бизнесга» акцияси доирасида янги иш ўринлари ташкил этиб, касб-ҳунар коллежларини тугатаётган ёшларнинг ишга жойлашишларига кўмаклашдик. Агар сарҳисоб қилсак, жорий йилда туман бўйича 100 дан ортиқ ёшларни ишга жойлашишларига ёрдам берибмиз. Партия сафига қабул қилинаётганларнинг ҳам аксариятини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Сабаби, эртага улар партия ишини давом эттирадилар. Президентимиз Бош Қомусимизнинг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимда ҳам ёшлар масаласи энг устувор масалардан бири эканини таъкидалидар. Бундан ташқари обод ҳаётни таъминлашдаги энг муҳим масалардан бири сифатида бандлик масалани ечиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини ривожлантиришгга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги тилга олинди. Бу эса O`zLiDeP зиммасига, унинг жойлардаги фаоллари, маҳаллий кенгашлардаги депутатлар ва, албатта, бошланғич ташкилотлар ишида жуда катта ўзгаришлар юз бериши лозимлигини тақозо этади. Биз ана шу масъулиятни хис этган ҳолда 2012 йилдаги фаолиятимизни чуқур таҳлил қилдик. Натижалар бор. Аммо камчиликлар ҳам кўп. Демак, «Обод турмуш йили»да бутунлай янгича талаблар билан ишлашимиз керак.
Зиёдулла МЎМИНОВ“XXI-asr” ижтимоий-сиёсий газетаси
Обсудить новость на Форуме