03:30 18.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Конституция – сиёсий партиялар фаолиятининг ҳуқуқий кафолати
2012 йил 12 декабрь куни O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан Андижон шаҳрида “Конституция – мамлакатда сиёсий партиялар ролини кучайтириш асоси: O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг янги босқичдаги устувор вазифалари” мавзусида O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг Кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раҳбарияти, партия вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашлари раҳбарлари, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари аъзолари, Андижон шаҳри, Олтинкўл туман Кенгашларидаги бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари, тадбиркор, фермер ва ишбилармонлар ҳамда партия фаоллари иштирок этди. Ушбу тадбир партиянинг 200дан зиёд фаолларини тўплади, унда йиғилганлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимиз Конституцияси 20 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузаси мазмун-моҳияти билан танишдилар, шунингдек, партия Андижон вилоят Кенгаши фаолияти якунлари муҳокама қилинди, Президент маърузасида белгилаб берилган асосий устувор вазифалар асосида 2013 йил – “Обод турмуш йили”да амалга оширилиши лозим бўлган навбатдаги амалий вазифалари ва уларни амалга ошириш усуллари белгилаб олинди. O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси М. Тешабоев ўз маърузасида таъкидлаганидек, мустақиллик йилларида демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, ислоҳотларни амалга ошириш борасида эришилган барча ютуқлар асосида Конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва асосий тамойиллар мужассам. Ислоҳот қилиш ва демократлаштириш жараёнлари муқаррар тус олди, одамларнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллиги ошмоқда, мамлакатимизда яшовчи инсонлар онги ва дунёқараши тубдан ўзгармоқда, амалга оширилаётган чуқур ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси кучаймоқда, фуқаролик бурчи, ўз тақдирини Ватан тақдиридан ажралмас деб билиш заруратини англамоқда. Маълумки, O`zLiDePнинг асосий дастурий мақсад ва вазифаларидан бири бу аниқ мақсад атрофида бирлашган сиёсий куч сифатида тадбиркорлар, фермерлар ва бизнесменларнинг янада эркин ва кенг фаолият юритиш учун янги имкониятлар яратиш, улар истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий нуқтаи назаридан асослаб бериш, жамиятнинг ушбу қатламини ҳимоя қилиш ва унинг эртанги кунини таъминлашдан иборатдир. Йиғилиш давомида O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан 2012 йилда амалга оширилган ишлар якунлари кўриб чиқилди ва шундан келиб чиқиб, мамлакат тараққиёти ривожининг янги босқичида вилоят партия фаоллари олдида турган навбатдаги устувор вазифалар белгиланди. Шунингдек, 2013 йил – “Обод турмуш йили”да партиянинг асосий йўналишлари бўйича амалга ошириладиган ишлар асосан Президентимизнинг маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалар асосида давом эттирилиши белгилаб олинди.Тадбир иштирокчилари таъкидлаганидек, партия фаолларининг кундалик амалий фаолиятида унинг негизи бўлган бошланғич партия ташкилотлари салоҳиятига таяниш зарур. Демократиянинг бешиги бўлмиш фуқаролар маҳалла, қишлоқ йиғинлари билан ҳамкорликда партиянинг барча даражадаги тузилмалари – Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари, жойлардаги БПТларнинг имкониятларини ишга солиш билан партия фаоллари жамият ҳаётининг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, гуманитар соҳаларининг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича барча масалаларини ҳал этишлари мумкин ва зарур. Партия фаолларининг якдил фикрига кўра, бугунги кун ислоҳотлари O’zLiDePни мамлакатдаги ички сиёсий жараёнларнинг янада кучли ва аҳамиятли иштирокчиси бўлиш, ўз электоратининг манфаатларини қонуний равишда чуқурлаштиришга кўмаклашиш, ўрта синф мулкдорларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ундамоқда. Партиянинг вазифаси – ҳамюртларимизни тадбиркорликка жалб қилиш ва янги иш ўринларини яратиши йўлида рағбатлантиришдан иборат. Тадбиркорларга ривожланиш учун имконият яратадиган асос сифатида мустаҳкам қонунчилик базаси бўлиши лозим. O’zLiDeP ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни жадал ривожлантириш борасида вазифаларни ўз зиммасига олган, бу эса партия фаолларидан янада фаол иш юритиш, аҳоли онгида ва жамиятда барча соҳаларни янада либераллаштириш ва демократлаштириш зарурлиги ғояси тарафдорларини кенгайтириш, бозор ислоҳотларига муқобил йўқлигини шакллантириш зарур. Партия ҳар бир бўлинмасининг навбатдаги вазифаларни амалга ошириш жараёнидаги аҳамияти алоҳида қайд этилди. Таъкидланганидек, Партия учун ҳозирги кунда шахсий ҳисса, юксак масъулият ва бошланғич партия ташкилотидан бошлаб партия фракциясидаги ҳар бир фаолнинг ҳамжиҳатлиги ниҳоятда муҳим. Кенгайтирилган йиғилиш якунига кўра O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг қарори қабул қилинди ва Андижон шаҳрида жойлашган 39 та бошланғич партия ташкилотига янги шаклдаги O’zLiDePнинг махсус рўйхатга олинганлик гувоҳномаси, услубий қўлланмалар ва кундалик фаолиятни амалга оширишда фойдаланиш учун тарғибот-ташвиқот материаллари тўплами топширилди.
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарати Котибияти
Обсудить новость на Форуме