12:47 22.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Концепция ғоялари кенг ўқиб-ўрганилмоқда
Маълумки, Президентимиз Ислом Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” номли маърузасида жамият ҳаётида кечаётган жараёнлар атрофлича таҳлил қилиниб, мустақиллик йилларида босиб ўтилган машаққатли йўл, ҳуқуқий демократик жамият барпо этиш ҳамда иқтисодиётни ривожлантириш борасида эришилган ютуқларга тегишли баҳо берилди. Айни пайтда ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширишнинг янги марралари кўрсатиб ўтилди. Бу борада, шубҳасиз, фуқаролик жамияти институтларининг муҳим бўғини ҳисобланган сиёсий партияларнинг фаол иштироки алоҳида аҳамиятга эгадир.
Хўш, бугун сиёсий партиялар Концепцияда илгари сурилган устувор вазифаларни амалга оширишга тайёрмилар? Улар ўз олдиларига қўйилаётган масъулиятни қай даражада англаб етаяптилар? Шу кунларда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарори асосида жойларда ўтказилаётган бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишларида юқоридаги каби саволлар ўртага қўйилиб, партиявий-сиёсий ишларни йўлга қўйишнинг аниқ режалари белгилаб олинмоқда.
Айни пайтда O`zLiDePнинг қуйи бўғинлари 7556 та бошланғич ташкилотдан иборат бўлиб, улар фаолиятида асосий эътибор кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида партия сиёсатини кенг тарғиб қилиш, шу орқали электорат вакилларини ўйлантираётган масалаларни ўрганишга қаратилмоқда. Ҳозиргача ўтказилган 6900 дан зиёд ҳисобот-сайлов йиғилишларида асосий эътиор Концепцияда кўзда тутилган ғояларни ҳаётга татбиқ этиш, жамият ҳаётидаги демократик жараёнларни чуқурлаштириш борасида бошланғич партия ташкилотлари олдида турган долзарб вазифаларга қаратилмоқда.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |