18:30 23.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Кичик муаммоларнинг катта ечимлари

 “Оилавий тадбиркорликдан-мустаҳкам оилага” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган ўқув-семинарнинг вилоят босқичида ҳам асосий эътибор айнан оилавий тадбиркорликни янада такомиллаштириш ва ривожлантиришга доир масалалар, ортирилган тажрибалар ҳамда  фаолият давомида юзага келаётган долзарб муаммолар ва уларнинг ечимларини топиш масалаларига қаратилди. Бугунги кунда Сирдарё вилоятида 1531 нафар O’zLiDeP аъзолари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқдалар. Шундан 645 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. O’zLiDeP уларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолиятларини кенгайтириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида Савдо-саноат палатаси, Марказий банкнинг вилоят бошқармаси ҳамда турли жамоат ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу эса тадбиркорларимизга фаолиятларини янада такомиллаштиришда улкан имкониятлар эшигини очаяпти. Шундай бўлса-да, ҳали бу борада амалга оширилиш керак бўлган ишлар, ечимини кутаётган айрим муаммолар ҳам мавжуд.Гулистон шаҳрида “Оилавий тадбиркорликдан-мустаҳкам оилага” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган ўқув-семинарнинг вилоят босқичида ҳам асосий эътибор айнан оилавий тадбиркорликни янада такомиллаштириш ва ривожлантиришга доир масалалар, ортирилган тажрибалар ҳамда  фаолият давомида юзага келаётган долзарб муаммолар ва уларнинг ечимларини топиш масалаларига қаратилди. Вилоят Адлия бошқармаси, Савдо-саноат палатаси, республика банкларининг вилоят филиаллари масъул ходимлари, “Ҳунармандлар” уюшмаси ҳамда тажрибали ва ёш тадбиркор хотин-қизлар иштирок этган  мазкур ўқув-семинарни O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Бозорбоева олиб борди.- Бугунги ўқув-семинаримизнинг мақсади-оилавий тадбиркорликнинг оилалар фаровонлигини оширишдаги муҳим аҳамиятини  хотин-қизлар орасида янада кенгроқ тарғиб этибгина қолмай, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланишни мақсад қилиб, аниқ бизнес-режага эга бўлган хотин-қизларга лойиҳаларини молиялаштришга кўмаклашишдан иборат, - дейди Ш.Бозорбоева.Дарҳақиқат, бугун партиянинг “Аёллар қаноти” томонидан хотин-қизларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, уларнинг  маьнавий ва интеллектуал ўсишига кўмаклашиш, бандлик масалаларини ҳал қилиш масалаларига алоҳида эътибор билан қаралмоқда. Айниқса, “Аёллар қаноти” томонидан мамлакатимиз хотин-қизларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳаракатларига жалб қилишни мақсад қилган  мазкур ўқувлар айни пайтда жойларда ўзининг ижобий самарасини бераётгани қувончли ҳолдир.-“Аёллар қаноти”нинг “Оилавий тадбиркорликдан-мустаҳкам оилага”, “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари” лойиҳалари асосида ташкил этилган ўқув-семинарларда иштирок этганимдан кейин менда тадбиркорлик билан шуғулланишга қизиқиш пайдо бўлганди. Бугун эса ушбу ўқув-семинарда “Разоқ ҳамкор Нурсултон” оилавий корхонанинг раҳбари сифатида иштирок этаяпман. Молия муассасалари билан ёш тадбиркорлар орасида мустаҳкам ва ишончли “кўприк” вазифасини ўтаётган бу каби ўқув-семинарлар янада кўпроқ ташкил этилса, молиявий томонидан чўчиб, тадбиркорликни бошлашга иккиланиб турган хотин-қизларимизга далда ва туртки бўларди,- дейди гулистонлик  Гулнора Ўлмасова.-Дўстона мулоқот, очиқ  баҳс-мунозаралар остида ўтган ўқув-семинар якунида иштирокчилардан 10 нафарига  сертификатлар  топширилди.  Бу вилоятимизда нафақат тадбиркор хотин-қизлар балки рўзғори бут, турмуши фаровон мустаҳкам оилалар сафи яна кенгайди, дегани. Мазкур ўвуқ-семинар якунида иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар умумлаштирилди ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. Феруза УмароваO`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Матбуот хизмати раҳбари 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме