22:15 29.01.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Кичик бизнеснинг катта имкониятлари
2013 йил 23 январь куни О’zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ва “Ипотека” банкининг вилоят филиали билан ҳамкорликда “Кичик бизнеснинг катта имкониятлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда О’zLiDeP вилоят Кенгаши аьзолари, туман(шаҳар) Кенгашлари раисларининг аёллар масалалари бўйича ўринбосарлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга О’zLiDePдан сайланган депутат аёллар, бошланғич партия ташкилоти раҳбарлари, тадбиркор ва фермер хотин-қизлар иштирок этишди.- Барчамизга маълумки бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида барча жабҳаларда бўлгани каби кичик бизнесни ривожлантириш борасида ҳам улкан ўзгаришлар рўй бермоқда. Мана шундай эзгу ишларни янада мустаҳкамалаш барча давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари ўзларининг бор имконият ва кучларини тўла сафарбар этиши лозим. Бу эса O’zLiDeP олдига янада улкан вазифаларни қўймоқда, - дейди О’zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири М.Джамолдинова. Эътироф этиш жоизки, партия Дастурида аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, мамлакатдаги сиёсий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида аёлларнинг фаол иштирокини таьминлаш каби масалаларга алоҳида эьтибор қаратилган. Айни пайтда олдимизда ҳал қилувчи давр, яъни кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларимизнинг самарали натижаларини кўрсатиш даври келди. Шу боисдан ҳам тадбиркорлик ва бизнес фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган хотин-қизлар билан ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаган ҳолда салмоқли натижаларга эришишимиз лозим. Зеро, O’zLiDeP мулкдорлар манфаатини ҳимоя қилаётган сиёсий куч сифатида кичик бизнес вакиллари фаолияти, уларнинг ривожланиши учун ўзини доимо масъул ҳисоблайди.Шунингдек, ташкил этилган мазкур давра суҳбатида давлатимиз раҳбари томонидан 2013 йилнинг “Обод турмуш йили” деб эьлон қилиниши, Вазирлар Маҳкамасида йил якунларига бағишланган Президент Ислом Каримовнинг маьрузасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар муҳокама қилинди ҳамда жорий йилда О’zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари”, ”Соғлом оила-мустаҳкам оила”, “Оилавий тадбиркорликдан-мустаҳкам оилага” лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилганлиги ҳақидаги маълумотлар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. - Бугунги кунда белгилаб берилаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги вазифалар О’zLiDePнинг асосий дастурий мақсадларига бевосита алоқадордир. Шу боис, уларнинг ижросини таъминлашда ҳамкор ташкилотлар ҳам куч ва салоҳиятимизни бирлаштирган ҳолда чуқур масъулият билан фаол иштирок этишимиз лозим - дейди “Ипотекабанк” вилоят филиали кредит бўлими мутахассиси Мирзааҳмад Гаимназаров. Ушбу тадбир давомида хотин-қизлар ўртасида тадбиркорлик фаолиятини кенг тарғиб қилиш ва уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, лозимлиги таькидлаб ўтилди. Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда хотин-қизларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётгани, аёлларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашга ва ўз ишини янада кенгайтиришга мўлжалланган кредитлар миқдорини кўпайтириш ҳамда уларни имтиёзли равишда берилиш тартиблари тўғрисида ҳам айтиб ўтишди.Давра суҳбати сўнгида аёлларнинг ижтимоий, сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида учраётган мавжуд муаммолар таҳлил қилинди ҳамда бу каби камчиликларни бартараф этишда партия тузилмалари таьсирини кучайтириш юзасидан таклиф ва тафсиялар берилди.
O’zLiDeP Тошкент вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме