17:31 07.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда O`zLiDePнинг долзарб вазифалари
2011 йилнинг 31 январь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал – демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдаги O`zLiDePнинг долзарб вазифалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзолари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, Cавдо-саноат палатаси, суғурта агентликлари, солиқ, банк-молия муассасалари вакиллари, партия фаоллари – тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этишди.
Тадбирда Президент Ислом Каримовнинг 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама қилинди.
Хусусан, маърузада белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, партиянинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, соҳани ривожлантиришда банк-молия муассасаларининг ўрни ва аҳамияти, банклар фаолияти орқали тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йўналишидаги фаолиятини янада фаоллаштириш масалалари муҳокамаларнинг марказида бўлди.
Тадбир иштирокчиларининг фикрича, Президентимиз раҳнамолигида изчил амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида Ўзбекистонда истиқлол йилларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида ҳам “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”да O’zLiDeP электорати вакиллари – тадбиркорлар ва фермерларга янада қулай шарт-шароитлар ва имтиёзлар берилиши қайд этилди.
Партия фаоллари таъкидлаганидек, O’zLiDeP бу йўналишдаги ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлиши лозим. Партия томонидан тадбиркорлар ва ишбилармонлар, яъни ўрта синф вакиллари сафини кенгайтириш, уларнинг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, амалий фаолиятларни рағбатлантириш юзасидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилда O’zLiDeP ташаббуси билан Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштириш таҳлилий маркази ташкил этилди. Шунингдек, партия электорати вакиллари билан доимий алоқани таъминлаш, улар билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш бўйича фикр алмашиш ва шу орқали тадбиркорлар ва фермерларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида “Тадбиркорлар ва фермерлар мулоқоти клуби” лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Партия вакилларининг фикрига кўра, 2011 йилнинг энг муҳим устувор вазифалари сирасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда ернинг тупроқ унумдорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, техник жиҳатдан янгилашга қаратилган махсус комплекс чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш масаласининг киритилганлиги ва ушбу дастурнинг қабул қилиниши кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатининг янада ривожланишига хизмат қилади. Бу эса O’zLiDePнинг мафкуравий ғояларига тўла мос келади ва партиянинг Сайловолди дастуридаги вазифаларни ҳаётга татбиқ этишни тезлаштиради.
Тадбир давомида электорат вакиллари ва соҳага дахлдор ташкилотлар мутахассислари иштирокида ташкил этилаётган бу каби амалий мулоқотлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда ўзига хос амалий аҳамият касб этиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши эса ўз-ўзидан аҳолини бандлигини таъминлаш масаласини ҳал этиш ва шу асосда мамлакатимиз аҳолисининг даромади, фаровонлиги ва турмуш сифатини янада яхшилашга хизмат қилиши таъкидланди.
Давра суҳбатида иштирокчилар томонидан янги қўшма корхоналарни яратишга йўналтирилган иқтисодий тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгиланишга қаратилган имкониятларни бор кучини ишга солган холда хорижий инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашиш, юқори технологик ишлаб чиқаришга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган, мамлакат экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, мақбул нархларда ички бозорларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ва аҳолига хизмат кўрсатиш ҳамда рақобатдош маҳсулотлар билан таъминлашга қаратилган лойиҳаларни молиялаштиришга кўмаклашиш борасида кўплаб таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилиб, улар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда бу борада O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги устувор вазифалари белгилаб олинди.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |