13:32 29.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш омиллари
O`zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда ўтказган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш омиллари” мавзуидаги семинарда партия электорати вакиллари бўлган тадбиркорлар ва фермерларни янгича фикрлашга ундаш, уларнинг билим ва кўникмаларини янада оширишга катта эътибор қаратилди.
Семинар давомида сўзга чиққанлар жамиятимизда мулкдорлар қатлами вакиллари сонини кўпайтириш ва кичик бизнесни иқтисодиётимизнинг таянч бўғинига айлантириш йўналишидаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётган айни пайтда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ниятида юрган фуқароларимизга қулай имкониятлар яратиб бериш, уларни мазкур йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлашди.
Тадбир сўнггида иштирокчилар “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастуридан келиб чиқадиган партиявий вазифалар юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга партия фаоллари ва марказ мутахассисларидан жавоблар олишди.
Обсудить новость на Форуме