12:47 21.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш омиллари
18 февраль куни Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги Агросаноат касб-ҳунар коллежида O`zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамкорлигида «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш омиллари» мавзусида амалий мулоқот ўтказилди.
Мулоқотда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, хусусан, соҳани ривожлантиришда банк-молия муассасаларининг ўрни ва аҳамияти, банклар фаолияти орқали тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, партия электорати вакилларининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш бўйича билимларини ошириш ва уларга амалий кўмак бериш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбирда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни барқарор ривожлантиришда банк-молия муассасалари томонидан амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар ҳақида сўз борди, шунингдек, тадбиркорлик лойиҳаларини банклар орқали молиялаштиришнинг ҳуқуқий асослари ҳамда кредитларни расмийлаштириш жараёнлари ва шарт-шароитлари ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди.
Кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва бошланғич сармояларни шакллантиришга кредитлар ажратиш қоидалари ва амалиёти каби мавзуларда мутахассисларнинг маърузалари тингланди.
Тадбир давомида олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари талабалари орасида бизнес ўқув-курсларини доимий равишда ташкил этиш, бизнесни бошлашдаги дастлабки ва кейинги босқич жараёнларида учрайдиган баъзи бир муаммоларни ечиш амалиётини ўргатишнинг самарали усулларини йўлга қўйиш мақсадида ўтказилаётган, партиянинг «Ёшлар қаноти» томонидан ишлаб чиқилган «Диплом билан бизнесга», «Парламентда менинг ўрним», «Ёш тадбиркорлар ёзги амалиёт мактаби», «Янги авлод кадрлари» ва «Ишбилармон ўқувчи» каби лойиҳаларининг мазмун моҳияти, ҳамда мазкур лойиҳаларнинг ёшлар ҳаётидаги бандлик масалаларини ҳал этиш, уларни хусусий сектор фаолиятига кенг жалб қилиш, тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмаларини шакллантиришдаги аҳамияти ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, анжуманда иштирок этган Марказий банк ва тижорат банклари мутахассислари томонидан кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва бошланғич сармояни шакллантириш мақсадида кредит олиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, кредит олиш ва ундан талаб даражасида фойдаланишни ташкил қилишга бағишланган кўргазмали материаллар намойиш қилинди.
Шунингдек, бугунги кунда ўз ишини бошлаган электорат вакилларининг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, буюмлари кўргазмаси ҳамда тижорат банклари томонидан микромолиявий хизматлар кўрсатиш бўйича методик услубий қўлланмалар намойиш этилди.
Тадбир якунида «Диплом билан бизнесга» номли лойиҳа иштирокчиларига кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва бошланғич сармояни шакллантиришга тижорат банклари томонидан кредит олиш ҳуқуқини берувчи махсус сертификатлар топширилди.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |