12:30 28.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик — жамиятимизнинг мустаҳкам таянчи
Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамкорлигида ўтказилган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик — жамиятимизнинг мустаҳкам таянчи” мавзуидаги очиқ мулоқотда бир гуруҳ тадбиркорларга кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни шакллантириш учун тижорат банклари томонидан кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.
Сўзга чиққанлар вилоятдаги кичик бизнес субъектларининг тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, уларнинг ташаббусларини банклар орқали қўллаб-қувватлаш борасидаги бундай эзгу ва амалий ишлар жамиятимизда мулкдорлар қатлами вакиллари сонини кўпайтириш ва кичик бизнесни иқтисодиётимизнинг таянч бўғинига айлантириш йўналишидаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётган айни пайтда, айниқса, долзарб аҳамиятга эгалигини таъкидлашди.
Шунингдек, тадбирда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокамалар марказида бўлди. Бу борада иштирокчиларга партия “Ёшлар қаноти” томонидан ишлаб чиқилган “Диплом билан бизнесга”, “Ишбилармон ўқувчи”, “Ёш тадбиркорлар ёзги амалиёт мактаби” номли лойиҳаларнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбир давомида тижорат банклари томонидан хусусий тадбиркорларга кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни шакллантириш мақсадида кредит ажратиш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштиришга оид кўргазмали материаллар намойиш этилди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |