15:46 25.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик — жамиятимизнинг мустаҳкам таянчи
Жорий йилнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилингани, бу борада Давлат дастурининг қабул қилингани соҳани янада ривожлантиришга хизмат қилади. Натижада мамлакатимизнинг барча ҳудудларида яна кўплаб янги кичик корхоналар, хусусий тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини бошлаб, юрт ободлиги ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшади.
Электоратининг асосий қисмини тадбиркорлар ва фермерлар ташкил этган O`zLiDeP ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги улушини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Партия томонидан, айниқса, жорий йилда бу борада комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, улар жойларда режа асосида амалга ошириляпти. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик — жамиятимизнинг мустаҳкам таянчи” мавзуидаги очиқ мулоқотлар ҳам ана шулар жумласидандир.
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамкорлигида ўтказилган шу мавзудаги очиқ мулоқотда вилоятдаги кичик бизнес субъектларининг тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, уларнинг ташаббусларини банклар орқали қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ўтган йили вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун 17 та тижорат банки томонидан жами 193 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилгани натижасида икки мингдан ортиқ кичик корхоналар ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилганини қайд этиб, бу борадаги амалий ишларнинг изчил давом эттирилиши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрнини янада мустаҳкамлашига хизмат қилишини таъкидлашди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |