14:46 18.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик — жамиятимиз тараққиётининг мустаҳкам таянчи
2011 йил 18 май куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Тадбирни O`zLiDeP Матбуот хизмати раҳбари Ш.Орипов олиб борди. Унда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси М.Тешабоев, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари У.Мустафоев, O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари А.Алимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки департаменти директори А.Сайфуллаевлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон мустақил ривожланишининг бутун даври мобайнида олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим устуворликлари бу демократик жамияти асоси сифатида мулкдорлар ўрта синфини шакллантириш ва янада ривожлантириш бўлган ва бўлиб қолади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жамиятда ижтимоий ва сиёсий барқарорликнинг кафолати ва таянчи ҳамда мамлакатимиз тараққиёти йўлидаги фаол ҳаракатлантирувчи кучидир.
Айнан шунинг учун Ўзбекистонда имкон қадар мақбул шароитлар ва ишчан муҳит, имтиёзлар ва афзалликлар яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун ҳар томонлама кўмак бериш, уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги улушини ошириш бўйича тизимли ва изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мазкур соҳани жадал суръатлар билан ривожлантириш ички бозорни рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, биринчи навбатда ёшлар учун янги иш ўринларини яратиш, бунинг асосида аҳоли даромадлари ва фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясидаги устуворликларни ҳамда «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурини амалга ошириш сифат жиҳатдан янги сиёсий-ҳуқуқий шароитларни ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай имкониятларни вужудга келтирмоқда.
Тегишли равишда O`zLiDeP, Марказий банк ва 10 та тижорат банклари томонидан қайд этилган йўналишларда қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, лойиҳалар доирасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш механизмларини янада такомиллаштириш ва хажмларини ошириш, уларнинг бошланғич сармоясини шакллантириш, ҳуқуқий маданияти ва бизнес-кўникмаларини юксалтиришга кўмаклашиш соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, юртимиз ҳудудларида – чекка чегарадош ва қишлоқ туманларида «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – аҳоли фаровонлигини ошириш омили» мавзусида туркум семинарлар ўтказилмоқда. Улар асосан тадбиркорлик фаолиятини жадаллаштириш ва аҳоли бандлигига оид масалаларни ҳал этишга кўмаклашишга қаратилган. Банк тузилмалари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари учун мақбул шароитларни яратиш, бизнесни йўлга қўйиш ва самарали бошқариш, ушбу мақсадларда бошланғич капитални шакллантириш бўйича долзарб масалалар ва вазифалар муҳокама этилди. Тадбир иштирокчиларига банк-молия тузилмалари томонидан қўлланилаётган кўргазмали намунали бизнес-лойиҳалар, кредитларни олиш учун таклифларни ишлаб чиқиш, керакли ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича тавсиялар тақдим этилди ва бошқа консультатив хизматлар кўрсатилди.
Жорий йил январь-май ойларида ўтказилган семинарларда 11000 нафардан зиёд олий ўқув юртлари, тармоқ коллежлари битирувчилари, кичик бизнес ва фермерлик субъектлари вакиллари қатнашди. Тадбирлар натижаларига кўра, 500 дан ортиқ тадбиркорларга ўз бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун тижорат банклари томонидан қарийб 7 млрд. сўмлик кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.
Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва унинг фаровонлигини оширишнинг муҳим йўналишлари сифатида ёшларни инновацион ривожланиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилишга қаратилган «Диплом билан – бизнесга» каби лойиҳалар амалга оширилмоқда. Қайд этилган лойиҳаларда ҳозирга қадар 1500 нафардан зиёд коллеж ва Олий ўқув юртлари битирувчилари, 1000 нафардан ортиқ тадбиркор ва фермер-аёллар иштирок этди. Тижорат банклари томонидан оилавий бизнес, касаначилик, ҳунармандчиликни ривожлантириш борасидаги қарийб 200 бизнес-режани қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирилди.
Анжуманда таъкидланганидек, Марказий банк ва тижорат банклари вакилларининг партия ташкилотлари билан ҳамкорлиги “Банклар – тадбиркорларнинг ҳамкори ва ишончли таянчи” ғоясини ҳаётга изчил татбиқ этишда, банк-молия муассасалари томонидан тадбиркорлик ташаббуслари ва O`zLiDeP электорати лойиҳаларини қўллаб-қувватлашда амалий аҳамият касб этмоқда.
Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Обсудить новость на Форуме
23 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |