15:18 12.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик - жамиятимиз тараққиётининг мустаҳкам таянчи
Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида O`zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамкорлигида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик - жамиятимиз тараққиётининг мустаҳкам таянчи” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқотда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, хусусан, соҳани ривожлантиришда банк-молия муассасаларининг ўрни ва аҳамияти, банклар фаолияти орқали тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, партия электорати вакилларининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш бўйича билимларини ошириш ва уларга амалий кўмак бериш каби масалалар кенг муҳокама қилинди.
Дастлаб тадбирда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган саноат, қурилиш ва ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчилик соҳалари, фермер ҳўжаликлари вакилларига “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурининг мазмун моҳияти, унинг жорий йилда хусусий сектор фаолиятининг изчил ривожлантиришдаги аҳамияти юзасидан атрофлича тушунчалар берилди.
Анжуманда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни барқарор ривожлантиришда банк-молия муассасалари томонидан амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар ҳақида сўз борди, шунингдек, тадбиркорлик лойиҳаларини банклар орқали молиялаштиришнинг ҳуқуқий асослари ҳамда кредитларни расмийлаштириш жараёнлари ва шарт-шароитлари ҳақида ҳам банк ва молия муассасаларининг мутахассислари томонидан иштирокчиларга батафсил маълумот бериб ўтилди. Шунингдек, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва бошланғич сармояларни шакллантириш учун кредитлар ажратиш қоидалари ва амалиёти каби мавзуларда мутахассисларнинг маърузалари тингланди.
Тадбир давомида олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари талабалари орасида бизнес ўқув-курсларини доимий равишда ташкил этиш, бизнесни бошлашдаги дастлабки ва кейинги босқич жараёнларида учрайдиган баъзи бир муаммоларни ечиш амалиётини ўргатишнинг самарали усулларини йўлга қўйиш мақсадида ўтказилаётган, партиянинг “Ёшлар қаноти” томонидан ишлаб чиқилган “Диплом билан бизнесга”, “Ёш тадбиркорлар ёзги амалиёт мактаби”, “Ишбилармон ўқувчи” каби лойиҳаларининг мазмун моҳияти ҳамда мазкур лойиҳаларнинг ёшлар ҳаётидаги бандлик масалаларини ҳал этиш, уларни хусусий сектор фаолиятига кенг жалб қилиш, тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмаларини шакллантиришдаги аҳамияти ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Қашқадарё вилоятида мавжуд 130 та ўрта-махсус касб-ҳунар коллежларининг 35583 нафар битирувчиларини иш билан банд қилиш масалалари юзасидан айни пайтда вилоятда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилда вилоят бўйича яратилиши режалаштирилаётган 85 000 та янги иш ўринларига шу йили таълим даргоҳларини битираётган 20 000 нафардан зиёд ўқувчиларни жалб қилиш бўйича амалий ишлар йўлга қўйилган. Вилоятда барча молиялаш маблағлари ҳисобидан 2011 йил 50 млрд сўмдан ортиқ микрокредит, шу жумладан вилоятдаги касб-ҳунар коллежларини битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 1,3 млрд сўмдан ортиқ имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилган. Тадбирда таъкидланганидек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг реал даромадларини оширишга қаратилган бу каби саъй-ҳаракатларни амалга оширишда O`zLiDeP вилоят кенгашининг молия ва банк муассасалари билан яқин ҳамкорлиги кенг йўлга қўйилганлигидан далолат беради.
Қашқадарё вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилган. Жумладан, тадбиркорлик субъектларини руйхатга олиш муддатларини кискартириш, тадбиркорларга нотурар жой биноларини ижарага бериш, махсулотларини экспорт килиш масалаларида амалий ёрдам бериш чоралари кўрилаётганлиги хам ўз самарасини бермокда.
O`zLiDeP вилоят кенгаши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусан коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича ҳам бир қатор тадбирларни амалга оширмоқда. Вилоятдаги касб-хунар коллежлари битирувчиларини корхона, ташкилотларда амалиётни ўташлари учун шароитларни яратиш, устоз - шогирдлик анъналарини йўлга қўйиш, ёшларни ўз мутахассисликлари бўйича жамоада ишни давом эттиришларини таъминлаш ишларида хам фаол иштирок этмоқда.
Бугунги кунда вилоятдаги барча касб-хунар коллежларида ёшларга мутахассислик буйича таълим олишларидан ташқари уларга тикувчилик, тўқувчилик, пазандачилик, гулчилик, ҳунармандлик, фермерлик сингари ўнлаб турдаги касб-ҳунар ўргатувчи тугаракларнинг йулга қўйилганлиги ҳам эътиборга моликдир.
Тадбирда айни пайтда вилоятда коллеж битирувчиларини ишлаб чиқариш корхоналари ва хусусий сектор фаолиятига кенг жалб қилиш борасидаги амалий ишларнинг ҳозирги ҳолати юзасидан ҳам тегишлича фикрлар билдирилди. Амалий мулоқотда айнан партиянинг сайловолди дастурида белгиланган ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, уларга ўз бизнесини ташкил этиши учун иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш борасидаги мақсад ва вазифаларини амалиётга изчил татбиқ этишда банк ва молия муассасалари билан ҳар томонлама ҳамкорликни кучайтириш борасидаги долзарб вазифаларни белгилаб олиш юзасидан ҳам аниқ истиқболли дастурлар белгилаб олинди.
Шунингдек, анжуманда иштирок этган Марказий банк ва тижорат банклари мутахассислари томонидан кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва бошланғич сармояни шакллантириш мақсадида кредит олиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, кредит олиш ва ундан талаб даражасида фойдаланишни ташкил қилишга бағишланган кўргазмали материаллар намойиш қилинди. Бугунги кунда ўз ишини бошлаган электорат вакилларининг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, буюмлари кўргазмаси ҳамда тижорат банклари томонидан микромолиявий хизматлар кўрсатиш бўйича методик услубий қўлланмалар намойиш этилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва бошланғич сармояни шакллантиришга тижорат банклари томонидан кредит олиш ҳуқуқини берувчи махсус сертификатлар топширилди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |