13:41 26.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – тараққиёт таянчи
24 февраль куни O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси Кенгаши томонидан «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – тараққиёт таянчи» мавзусида амалий учрашув ўтказилди. Унда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, «Ёшлик» шаҳарчаси ҳокимлиги вакиллари, тадбиркорлар, партия «Ёшлар қаноти» фаоллари ҳамда талабалар иштирок этди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшларда тадбиркорлик ва кичик бизнесга бўлган қизиқишларини янада орттириш, уларни кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш орқали уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишдан иборат.
Тадбирда тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида юртимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ислоҳотларнинг аҳамияти, тадбиркорлик фаолиятига оид қонунчилик меъёрлари, шунингдек ушбу соҳа ривожида тўсиқ бўлаётган муаммолар ва уларнинг ечимини излаш билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳокимлик мутасаддилари ҳамда айни вақтда тадбиркорлик субъекталари вакиллари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбир давомида ёшларга келажакда ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, хусусий бизнесини ташкил этиш ва уни юритишда талаб қилинадиган асосий омил фақат моддий ресурслар эмас, балки бизнесни ташкил этиш ва уни юритиш бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш муҳимлиги хусусида сўз борди.
Сўзга чиққанлар иқтисодий ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, хусусан, улар иштирокида кичик бизнес тузилмаларини ташкил этиш орқали янги иш ўринларини яратиш зарурлигини қайд этиб, бу жараёнда O’zLiDeP олдида турган долзарб вазифаларни партия фаоллари томонидан самарали ижро этилиши жорий «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили»да алоҳида аҳамиятга эгалигини таъкидлашди. Зеро, ёшлар салоҳиятини ривожлантириш, бу – келажакка сармоя киритиш, демакдир.
Қайд этилганидек, O’zLiDePнинг Сайловолди платформасида ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, улар учун касбий ва ижодий имкониятлар яратиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлашга кўмаклашиш устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олинган. Шу сабабли ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий ва иқтисодий билим ҳамда кўникмаларини янада юксалтириш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш алоҳида аҳамиятга эга.
Шу муносабат билан ёшларга ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитларни яратишга кўмаклашиш мақсадида O’zLiDeP «Ёшлар қаноти»нинг бевосита ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан «Диплом билан бизнесга» лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ҳозирги кунда мазкур лойиҳа доирасида республикамиз вилоятлари ва Тошкент шаҳрида туркум ўқув-семинарлари ташкил этилиб, бу борада сезиларли натижаларга эришилди. Хусусан, мазкур лойиҳага ўтган 2010 йил давомида республика бўйича 480 нафар битирувчи талабалар жалб этилди.
Мазкур лойиҳа доирасида ўтказилаётган бугунги давра суҳбати ҳам айнан юқоридаги мақсад ва вазифаларни амалиётга тадбиқ этишнинг яна бир ёрқин намунасидир.
Амалий учрашув давомида тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган кийим-кечаклар намойиши иштирокчиларга тақдим этилди. Баҳс-мунозараларга бой бўлган мазкур учрашув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
Обсудить новость на Форуме