18:33 08.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик — тараққиёт таянчи
O’zLiDeP Андижон вилоят кенгаши томонидан ўтказилган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик — тараққиёт таянчи» мавзуидаги давра суҳбатида мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш ва соҳани ҳуқуқий бошқаришни тартибга солувчи амалдаги қонун ҳужжатлари ижроси диққат-эътибор марказида бўлди.
Халқ депутатлари вилоят ва шаҳар кенгашлари депутатлари, маҳаллий ҳокимият идоралари вакиллари ҳамда хусусий тадбиркорлар иштирок этган мазкур тадбирда кичик бизнес субъектларини янада ривожлантиришга қаратилган қонунларни амалиётга самарали татбиқ этиш ва улар иштирокида янги иш ўринларини ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар ҳақида қизғин фикр алмашилди.
Давра суҳбатида сўзга чиққанлар тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашувига йўл қўймаслик каби масалаларга алоҳида эътибор қаратиб, хусусий тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтардилар.
Тадбир сўнггида Андижон Давлат университети талабаси, «Келажак овози» мега-танловининг 2010 йилги ғолиби Отабек Мухторовнинг илғор илм-фан ютуқлари асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кенг йўл очиб беришни кўзда тутувчи тақдимоти ўтказилди.
Обсудить новость на Форуме