01:30 30.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига бағишланган амалий ўқув-семинар
2012 йил 27 ноябрь куни O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги “Сиёсий таълим маркази” томонидан Чилонзор туман партия Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциядаги маърузаси юзасидан амалий ўқув-семинар ташкил этилди.Ушбу семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, Тошкент шаҳар Кенгаши масъул ходимлари, Чилонзор туманида фаолият кўрсатаётган Бошланғич партия ташкилоти раислари ва партия фаоллари иштирок этди.Амалий ўқув-семинарни ўтказишдан асосий мақсад жойлардаги депутатлик гуруҳи аъзолари ва бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари ҳамда партия фаолларига Юртбошимизнинг “Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциядаги маърузасининг мазмун-моҳиятини кенгроқ тушунтириш ҳамда бошланғич партия ташкилотларини ва партия фаолларини сиёсий, иқтисодий, маънавий, хуқуқий онгини ошириб боришдан иборат.Семинарда сўз олганлар Президентимизнинг халқаро конференциядаги нутқи ҳамда анжуман якунида билдирилган хулосаларида таъкидланган фикр-мулоҳазалар O‘zLiDeP учун дастурий ҳужжат эканини алоҳида қайд этиб ўтдилар. Маълумки, истиқлол йиллари Ўзбекистонда изчил ўсиш суръатларини таъминлаб берган яхлит тизим яратилгани, мамлакатни модернизация қилиш йўлидаги дадил қадамлар туфайли ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 3,5 баробарни, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда эса 2,5 баробарни, аҳолининг реал даромадлари 3,8 баробарни ташкил этди. Ана шу давр мобайнида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилган давлат ҳаражатлари 5 баробарга кўпайди. Бу рақамлар халқаро таҳлилчиларга Ўзбекистондаги ҳақиқий ҳаёт ҳақиқатини кўриш имконини бераяпти. 2008-2011 йилларда аксарият давлатларда ишлаб чиқариш суръатлари кескин пасайган бир вақтда ҳам республикамизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 2008 йилда 9 фоиз, 2009 йилда 8,1 фоиз, 2010 йилда 8,5 фоиз, 2011 йилда 8,3 фоизни ташкил этди.Президентимизнинг халқаро анжумандаги маърузасини партия учун Дастуриламал бўлиб қолади, - дейди O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосари, “Сиёсий таълим маркази” раҳбари Дилором Бобожонова. Чунки унда жамият тараққиётининг янги босқичида иқтисодиётнинг энг муҳим сектори ва демократиянинг асоси бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш ва унга янада устувор аҳамият қаратишни назарда тутувчи янги принцип ва устуворликлар белгилаб берилган. Қолаверса, унда глобал молиявий-иқтисодий инқироз оқибатларини олдини олиш ҳамда бартараф этишда бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдиришнинг асосий манбаи бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг Ўзбекистон тажрибаси илмий асосларда таҳлил этиб берилди.O‘zLiDeP мамлакатимизда ўрта қатлам манфаатини ҳимоя қилаётган сиёсий куч сифатида бугунгача эришилган ютуқлар келгуси режалар учун мустаҳкам пойдевор вазифасини ўташини, соҳанинг қонунчилик базасини янада такомиллаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка қўшимча имтиёз ва переференциялар бериш мамлакатда бандлик масаласини изчил ҳал этиш орқали аҳоли фаровонлигини янада ошириш имконини кенгайтиради, деб ҳисоблайди.Бунда биз асосий эътиборни “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да белгилаб берилган устувор йўналишлар ва қонунчилик ташаббусларининг ижросига қаратишимиз лозим. Чунки мазкур ҳужжатда демократиянинг асоси бўлган ўрта қатлам учун кенг имконият ва имтиёзлар яратишнинг устувор йўналишлари кўрсатиб берилган. Тадбирда айни пайтда Ўзбекистонда ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, ишбилармонларнинг янги авлодини шакиллантириш учун улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани таъкидлаб ўтилди. O‘zLiDeP аъзолари ана шу муҳим жараёндаги масъулиятни теран ҳис этиб, партиянинг ёшларга оид сиёсатини изчил такомиллаштириб бормоқда.2011-2012 йиллар давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси ва маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари томонидан жойларда қулай бизнес-муҳитини яратишга оид масалаларни кўриб чиқиш учун 400 дан ортиқ ташаббус илгари сурилди - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Рахматилла Каримов. – Бунда хусусий мулк устуворлигини мустаҳкамлаш, тадбиркорликка янада кенгроқ эркинлик бериш, бюрократик тўсиқ ва ғовларни олиб ташлаш, кичик бизнес субъектларининг молия – кредит ва хом ашё ресурсларидан, улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларга давлат буюртмалари берилишидан кенг фойдаланишини таъминлайдиган бозор воситалари ва механизмларини татбиқ этиш, кичик бизнес субъектлари қуриш ва уларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда юқори технологияларга асосланган замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун кенг имкониятлар яратиш, ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни жорий этиш, уларнинг ташқи иқтисодий фаолиятидаги иштирокини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлаш мумкин.Бир сўз билан айтганда, амалга оширилаётган тизимли ташкилий-ҳуқуқий чоралар натижасида мамлакатимизда тадбиркорлик ва хусусий бизнесни ривожлантириш, ўрта синф вакилларининг нафақат ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи яхлит тизим ташкиллаштирилди, балки унинг самарали фаолиятини таъминлаш учун шарт-шароитлар вужудга келди. Бу эса, ўз навбатида, аҳоли учун қўшимча иш жойлари яратиш, аҳолининг даромадлари ва фаровонлигини ошириш имконини кенгайтирмоқда. Бир сўз билан айтганда, Президентимизнинг Тошкентда ўтган халқаро конференциядаги нутқи O‘zLiDeP аъзолари учун ушбу соҳани янада ривожлантиришга даъват этган дастуриламал маъруза бўлди.Мазкур амалий ўқув-семинар қизғин баҳс-мунозаралар шаклида ўтди. Семинар давомида иштирокчиларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш ва уларни амалий ишларда қўллаш кўникмаларини ривожлантириш юзасидан амалий машғулотлар ҳам ташкил этилди. O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши
Обсудить новость на Форуме