13:00 15.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам пойдевори
O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши «Аёллар қаноти»ташаббуси билан 2011 йил «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик» йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан жойларда кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорлик корхоналарини ташкил этишда O`zLiDeP «Аёллар қаноти» олдида турган долзарб вазифаларни белгилаб олиш ва бу борада ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинлари билан узвий ҳамкорликни ўрнатган ҳолда амалга ошириш мақсадида «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам пойдевори» мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди.
Тадбирда O`zLiDeP вилоят кенгаши масъул ходимлари ҳамда Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб қувватлаш бўлими фаоллари, Самарқанд шаҳар маиший хизмат кўрсатиш - тадбиркорлик уюшмаси аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва партия «Аёллар қаноти» фаоллари иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар томонидан «Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш имкониятлари», «Маҳалла хотин – қизлари ўртасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда «Аёллар қаноти»нинг роли», «Самарқанд вилоятида кичик бизнес, тадбиркорлик ва сервис сохасини ривожлантиришда хотин қизларнинг ўрни» мавзуларида қилинган маърузаларнинг барчасида жорий йилнинг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан вилоятдаги мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ҳудуд инфратузилмасини янада такомиллаштириш, O`zLiDeP «Аёллар қаноти» орқали маҳаллаларда касаначилик, тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантириш, ишбилармон ва тадбиркор хотин қизларнинг ижтимоий – сиёсий билимларини янада ошириш, табиркорликни шакллантиришда дуч келинаётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда аёлларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш каби фикрлар илгари сурилди.
Юқорида кўрсатилган вазифаларнинг барчаси O`zLiDeP Сайловолди Платформасида ўз аксини топганлиги ва партия ушбу режаларни амалга оширишда барча имкониятларини ишга солиши тадбир қатнашчилари томонидан таъкидлаб ўтилди.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |