21:16 17.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига ёшларни кенг жалб қилишда «Ёшлар қаноти»нинг ўрни

17 февраль куни O`zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан партиянинг Тошкент вилоят Кенгаши «Ёшлар қаноти» томонидан Янгийўл туман Педагогика коллежида «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига ёшларни кенг жалб қилишда «Ёшлар қаноти»нинг ўрни» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Тошкент вилоят Кенгаши масъул ҳодимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, банк-молия муассасалари вакиллари, тадбиркорлар ва фермерлар, партия «Ёшлар қаноти» фаоллари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. 

Тадбирдан кўзланган мақсад ёшларда тадбиркорлик ва кичик бизнесга бўлган қизиқишларини янада орттириш, уларни кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш орқали уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда интеллектуал салоҳиятини юксалтиришда партия «Ёшлар қаноти»нинг иштироки ва ролини янада кучайтиришдан иборат.  

Таъкидлаш жоизки,  мамлакатимиз аҳолисининг 64 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Шу муносабат билан партиянинг сайловолди Дастуридан келиб чиққан холда ёшларни ҳар томонлама етук ва баркамол этиб тарбиялаш борасидаги вазифаларни янада самарали амалга оширишда O`zLiDeP «Ёшлар қаноти» фаоллари ҳамда кўпминг сонли ёш аъзоларига улкан масъулият юкланган.

Тадбир давомида ёшларга келажакда ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, хусусий бизнесини ташкил этиш ва уни юритишда талаб қилинадиган асосий омил фақат моддий ресурслар эмас, балки бизнесни ташкил этиш ва уни юритиш бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш муҳимлиги хусусида сўз борди. Шунингдек, партия «Ёшлар қаноти» фаоллари томонидан олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари талабалари орасида бизнес ўқув-курсларини доимий равишда ташкил этиш, бизнесни бошлашдаги дастлабки ва кейинги босқич жараёнларида учрайдиган баъзи бир муаммоларни ечиш амалиётини ўргатишнинг самарали усулларини йўлга қўйишга оид истиқболли лойиҳаларнинг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Маълумки, Тошкент вилоятида партия аъзолари 10696 кишини ташкил этиб, улардан 5276 нафари айнан ёшлардир. Бу эса партиянинг вилоят ёшлари ҳаётида тутган ўрни ва роли тобора ошиб бораётганлигидан далолат беради.

Давра суҳбатида «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили»да халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш бўйича олиб бориладиган кенг кўламли ишлар, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги партиявий вазифалар, истиқболли лойиҳалар, банклар томонидан ёш тадбиркорлар учун тақдим этилиши кутилаётган имтиёзли кредитлар ва уларни олиш тартиби ҳамда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокига доир мавзуларда маърузалар тингланди ҳамда мазкур мавзулар бўйича очиқ баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

Тадбирда иқтисодий ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, хусусан, улар иштирокида кичик бизнес тузилмалари ташкил этиш орқали янги ишчи ўринларини яратиш, бу жараёнда O’zLiDeP «Ёшлар қаноти» олдида турган партиявий вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.           

Қайд этилганидек, O’zLiDePнинг Сайловолди платформасида ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, улар учун касбий ва ижодий                                  имкониятлар яратиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлашга кўмаклашиш устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олинган. Шу сабабли ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий ва иқтисодий билим ҳамда кўникмаларини янада юксалтириш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш алоҳида аҳамиятга эга.


Тадбир давомида мазкур вазифаларни амалга оширилишда партия «Ёшлар қаноти» томонидан ишлаб чиқилган «Диплом билан бизнесга», «Парламентда менинг ўрним», «Ёш тадбиркорлар ёзги амалиёт мактаби», «Янги авлод кадрлари» ва «Ишбилармон ўқувчи» каби лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, ёшлар учун партия лойиҳалари доирасида бизнес курслар, семинар-тренинглар ташкил этишга янгича ёндашиш, ноанъанавий усуллардан фойдаланиш борасидаги таклифлар ўртага ташланди. 

Давра суҳбати якунида партия фаоллари, мутасадди ташкилотлар вакиллари ва талаба-ёшлар ўртасида жонли мулоқот уюштирилиб, ёшлар олдида турган долзарб муаммолар ва уларнинг ечимини излаш бўйича аниқ таклифлар билдирилди. Бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме