22:15 30.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Келажакка фаол ёшлар билан

Зеро, «Ўзагросаноатлойиҳа» масъулияти чекланган жамиятида фаолият олиб бораётган 100 га яқин ходимнинг асосий қисмини ёш мутахассислар ташкил этади. Энг муҳими эса корхонада бошланғич партия ташкилоти фаолияти тўғри йўлга қўйилгани ишчи-хизматчиларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.– Сафимизга кўпроқ ёшларнинг қўшилаётгани фаолиятимизга ҳам ижобий таъсир кўрсатаяпти, – дейди БПТ раиси, «Ўзагросаноатлойиҳа»нинг безатиш ишлари бўлими бошлиғи Мирсобит Одилов. – Улардаги шижоат, янгилик яратиш истагини эса фақат қўллаб-қувватлаш лозим. Тадбиркорлик қобилиятига эга ёшлар эса партиямиз ҳақида, умуман, сиёсий фаолият ҳақида маълумотга чанқоқ эканликларини намоён этмоқдалар. Бошқача айтганда, ислоҳотларнинг янги босқичида шунчаки томошабин эмас, балки унинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаяптилар. БПТ фаолларининг таъкидлашича, бу жараёнда муҳандислар Файзулла Қосимов ва Вячеслав Тен, кадрлар бўлими бошлиғи Фируза Қосимова ёшларга ҳар томонлама ўрнак бўлишаётир. Жумладан, Файзулла Қосимов ва Вячеслав Теннинг  «Шуҳрат» медали билан тақдирланганлари ёшларни улкан марралар сари руҳлантирмоқда. – Эзгу мақсадлар инсонни муваффақиятлар сари ундайди, шахсий ҳаётда ва жамиятда ўз муносиб ўрнини топишга кўмаклашади, – дейди БПТ етакчиси. – Янги ишга келган ходимлар малакасини ошириш мақсадида махсус ўқув-маҳорат хонаси ташкил этдик. Бу тузилма ёшларимиз учун ўзига хос ахборот-ресурс маркази вазифасини ҳам ўтаяпти. Эътироф этиш керак, БПТ аъзолари юқори партия ташкилотлари томонидан ташкил этилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб, ўз билим ва кўникмаларини ҳам оширмоқдалар. Айниқса, O’zLiDeP Миробод туман кенгаши томонидан ташкил этилаётган ўқув-семинарлари БПТ аъзолари билимини ошириш, бошқа маслакдошлар билан яқин мулоқотда бўлиш ва, албатта, ўзаро тажриба алмашиш учун қулай шароит яратаяпти.Хулоса қилиб айтганда, бугун «Ўзагросаноатлойиҳа» корхонаси тажрибали мутхассисларининг корхона келажагидан кўнгиллари тўқ. Чунки улар ортидан янги бир авлод — ҳам касбий, ҳам сиёсий жиҳатдан ўзларидан қолишмайдиган, ҳатто устозларидан ҳам ўзиб кетишга интилаётган шогирдлар етишиб келмоқда. 
 Абулфайз САЙИДАСҚАРОВ,«XXI asr» 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме