23:45 03.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Катта мақсадлар учун катта масъулият керак
O`zLiDeP туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Адолат Қамбарованинг таъкидлашича, бу партиявий ишларнинг самараси кўп жиҳатдан ёшларга боғлиқ эканини англатади. Шу боис бошланғич ташкилотлар ишига асосан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар жалб этилмоқда. Айниқса, касб-ҳунар коллежларини тугатган ёшларни ишга жойлаштириш, тадбиркорлик билан шуғулланишни мақсад қилган йигит-қизлар учун бизнес-инкубаторлар ташкил этиб, қўшимча иш ўринлари яратишда ҳам ёшлар бош-қош бўлишаётганини таъкидлаш жоиз. Дарҳақиқат, 22 нафар партия аъзосини бирлаштирган марказий шифохона, 18 нафар маслакдошимиз фаолият олиб бораётган марказий поликлиника, 7 нафар партия аъзоси бўлган «Агробанк» ОАТБнинг Янгибозор филиали қошидаги БПТ фаолиятини таҳлил этсак, ёшлар орасида O`zLiDeP ғояларини қўллаб-қувватлаётганлар кўпчиликни ташкил этаётганини кўрамиз.— Айни пайтда давлат ташкилотларида партиянинг мақсад ва вазифаларини тўғри, деб топаётганлар сони ортаяпти, — дейди туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими қошидаги БПТ раиси ўани Умаров. — Бошланғич ташкилотимизнинг 9 нафар аъзосининг етук сиёсий билимга эга экани, юртимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар руҳини теран англашлари партиявий ишларни жонлаштиришда қўл келмоқда.– Шифокорлар инсон учун энг қадрли бойлик – саломатликни муҳофаза этишлари боис халқ орасида катта обрў-эътиборга эга, – дейди «Кавардон» қишлоқ врачлик пунктидаги БПТ етакчиси Санамхон Ўроқова. – Шундан бўлса керак, O’zLiDePнинг мақсад ва ғояларини чекка қишлоқларда ҳам тарғиб этиш, одамлар онгига етказишда деярли қийинчилик сезмаяпмиз. Шунинг учун ҳам аъзоларимиз сафини мунтазам кенгайтиришга эришаяпмиз. Айни пайтда бошланғич ташкилотимизда ҳам 25 нафар партия аъзоси бор. Юқори Чирчиқда маслакдошларни янги марралар сари руҳлантириш, уларга йўл-йўриқ ва тавсиялар беришда депутатлик гуруҳи билан бирга Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси Сайёра Баратова, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Дамира Ешимбетова ўрнак бўлаётганини алоҳида қайд этиш керак. Зеро, қуйи бўғинларнинг таклиф ва ташаббусларини юқори партия ташкилотлари, ҳатто Олий Мажлисдаги партия фракциясига етказишда уларнинг имкониятлари катта экани партия аъзоларидаги ишонч ва шижоатни янада мустаҳкамламоқда.
Зиёдулла МЎМИНОВ,«XXI asr»
Обсудить новость на Форуме