20:16 02.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Кармана чирой очмоқда
Навоий вилоятининг кўп минг йиллик тарихга эга Кармана тумани истиқлол йиллари том маънода тараққий этди. Кенг ва равон кўчалар, янги ва замонавий ишлаб чиқариш корхоналари, турли маданий-маиший объектлар ҳамда намунавий лойиҳа асосида қурилаётган турар-жой бинолари Буюк ипак йўлида жойлашган қадим гўшани замонавий масканга айлантириш имконини берди.— Кармананинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида 31та бошланғич ташкилотга бирлашган 548 нафар O’zLiDeP аъзосининг ҳам ҳиссаси бор, албатта. Айниқса, партия ташкил топган пайтдаёқ ўз фаолиятини бошлаган туман Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги бошланғич ташкилоти ишини алоҳида таъкидлаш лозим, — дейди O’zLiDeP Кармана туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Зиёдулла Рўзиев. – БПТга ташкилотчи инсон Улуғбек Ҳамидов раҳбарлик қилаяпти. Бошланғич ташкилотнинг Баҳриддин Убайдуллаев, Мақсуда Ҳамроева, Наргиза Нозимова сингари аъзолари эса O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан эълон қилинаётган лойиҳаларни жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш, уларни амалга ошириш, қолаверса, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳам фаоллик кўрсатишмоқда. Хусусан, улар “O’zLiDeP бошланғич ташкилотларининг мамлакатимиз иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида тутган ўрни” ҳамда “БПТлар — либерал-демократик ғоялар тарғиботчиси” мавзуидаги семинарларни ўтказишда ҳам фаоллик кўрсатишаяпти. “Агробанк”нинг вилоят филиали, вилоят фермер хўжаликлари уюшмаси, туман ССП консалтинг хизмат маркази, “Камолот” ЁИҲ туман кенгашлари билан ҳамкорликда ўтказилган “Диплом билан — бизнесга” лойиҳаси доирасидаги ўқув-семинарларда эса туман коллежларининг 30 нафарга яқин битирувчиси иштирок этди. Бизнес лойиҳалар ҳакамлар ҳайъати томонидан пухта ўрганилгач, уларнинг 10 нафарига вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланма берилди. Ана шу танловда муваффақиятли иштирок этган Моҳира Юсупова банкнинг 1,8 миллион сўмлик имтиёзли кредитини қўлга киритиб, тикувчилик бўйича тадбиркорлик фаолиятини бошлаб юборди. Фаолларимиз кўмагида олиб борилаётган ишлар натижасида БПТлар сони 2 тага ортди, сафдошларимиз эса 29 нафарга кўпайди.— Фаолиятимиз асосан тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаролар билан боғлиқлиги боис улар орасида партия ғояларини тарғиб қилишга кўпроқ эътибор қаратаяпмиз, — дейди Улуғбек Ҳамидов. — Зеро, икки йилдан буён ўтказилаётган “Бошланғич ташкилот партия асоси: имкониятлар таҳлили ва фаолиятини такомиллаштириш” мавзуидаги акция бошланғич ташкилотлар ишини тубдан яхшилаш, уларни тарғибот-ташвиқот материаллари, илмий-услубий қўлланмалар билан таъминлаш, БПТ етакчилари ва аъзолари малакасини ошириш масалаларида ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар борлигини кўрсатиб қўйди. Бугун БПТга бирлашган 30 нафар сафдошимиз турли корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб бормоқдалар. Ана шу жамоалардаги учрашув, мулоқот, давра суҳбати ва бошқа тадбирларда Президентимиз Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асарини ўрганиш ҳамда Юртбошимиз томонидан ишлаб чиқилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да белгилиб берилган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, партия ғоя ва мақсадларини жамоатчиликка етказиш, ёшларни турли диний-экстремистик оқимларга кириб кетишининг олдини олиш, наркомания ва гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалалари хусусида сўз юритилмоқда. Мухтасар қилиб айтганда, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар Кармана туманида ҳам ҳаётга жадал жорий этилаётгани, энг асосийси, юртдошларимизнинг турмуш фаровонлиги кундан-кунга яхшиланиб бораётганлигида мазкур бошланғич ташкилот аъзоларининг ҳам ўзига хос улуши борлиги шубҳасиздир.
Мансур АСЛОНОВ,«XXI ASR»
Обсудить новость на Форуме