23:16 20.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

КУН ТАРТИБИДА ФЕРМЕРЛИК ҲАРАКАТИНИНГ УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИ

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Мирзачўл туманининг “Ержар” маҳалла фуқаролар йиғинидаги БПТда “Фермерлик: устувор вазифалар, ёндашувлар, мавжуд муаммолар ва ечимлар” мавзуида давра суҳбати ўтказди.  Йиғилишда Юртбошимизнинг Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ОАВ ходимларига берган интервьюси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик етказиш масаласи муҳокама этилди. Ундаги фикр-мулоҳазалар сиёсий партиялар, жумладан, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳларининг ёшлар тарбиясига сидқидилдан, масъулият билан  ёндашувини таъминлашда ҳам дастуриламал бўлиши эътироф этилди. Шунингдек, тадбирда фермер хўжаликларини ташкил этиш, уларга ер участкаларини узоқ муддатга ижарага бериш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатишига доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини қабул қилиш масалаларига катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди.  - Фермерлик ҳаракатига доир бирорта масала фермерлар кенгашларининг бевосита иштирокисиз ҳал этилиши мумкин эмас, - деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Акрам Шаҳаров. - Фермерлар кенгашлари фермерлик ҳаракатининг ўзаги, йўналтирувчи кучи бўлиши, уни қишлоқни ривожлантириш, қишлоқ аҳолиси фаровонлигини оширишда масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир қудратли ижтимоий-сиёсий кучга айлантириши лозим. Партиямиз фермерлар манфаатларини ўз ваколатлари доирасида жиддий ҳимоя қилиш, бу ҳаракатни янада тараққий эттириш борасидаги ишларини бундан кейин ҳам изчил давом эттиради.  Давра суҳбатида “Обод турмуш йили” Давлат дастурининг ижроси ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда  партиянинг амалий таъсири ва ролини ошириш долзарб масала экани алоҳида тилга олинди. Тадбирда фермерлик фаолиятидаги мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари юзасидан таклифлар билдирилди. 
O‘zLiDeP Жиззах вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме