18:00 09.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

КУЧЛИ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ САРИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси нафақат республика иқтисодий салоҳиятининг юксалишига балки, “Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг ҳаётдаги аксини жонлантиришда, жумладан, аҳоли сиёсий-ҳуқуқий онгининг салмоқли ошишини таъминлашда, аёллар ва ёшларнинг иқтисодий-сиёсий фаолиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлашда ҳам салмоқли натижаларга эришмоқда. ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳлари фаолиятини тубдан яхшилашга қаратилган навбатдаги ўқув-амалий семинари ҳам бунинг яққол исботи.Ўқув-семинарида партия Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбарлари, ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходимлари ва партиянинг туман ва шаҳар Кенгаши аппарат раҳбарлари  иштирок этди.- Мамлакатимизда кейинги йилларда бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш жараёнлари бевосита иқтисодий-ижтимоий соҳаларни тизимли равишда ислоҳ қилиш имконини яратди. Сиёсий жараёнларда эса ўз йўналиши, мақсад ва вазифаларига эга рақобатчи сифатида шаклланган кўппартиявийлик тизими бу борада олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси сифатида жамият ҳаётида муҳим аҳамият касб этяпти. Айниқса, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий онг даражасининг ўсиб бориши, жамиятни демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларининг жадал суръатларда ўсиши сиёсий институтларнинг ривожланиш тенденцияларига сезиларли таъсир кўрсатмоқда, - дейди  Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Б.Бекджанов. - Бу амалда “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” дастурини амалга ошириш бўйича ишларни ¬янада фаоллаштириш, фуқаролик жамияти институтларининг яхлит тизимини ривожлантиришни, унинг мамлакатни, маъмурий-ҳудудий тузилмаларни бош¬қариш жараёнига уйғун равишда интеграциялашувини таъминлаш деганидир. Ушбу мақсадларни амалга оширишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари фаолиятини жонлантириш таъсирини ошириш концепциясининг энг муҳим талабидир.     Ўқув-семинари аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси П. Реймовнинг маърузаси тингланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2011 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2012 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги “2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” номли маърузасидан келиб чиқиб, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари фаолияти нуқтаи назаридан белгилаб олинган муҳим вазифалар юзасидан фикрлар билдирилди.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP Фракцияси аъзоси Г.Халмуратованинг “Мустаҳкам оила йили” давлат дастури, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик  муҳитни шакллантириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти эркинлигини ривожлантиришга  қаратилган Қарор ва Фармонлари асосида белгиланган вазифаларнинг Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятидаги ўрнига бағишланган маърузаси ўқув-семинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.Шунингдек, кун тартибидаги бир қатор масалалар юзасидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий бўлими мутахассиси Х.Қобулов, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ижроия қўмитасининг Ташкилий-партиявий ишлар бўйича бўлим мудири С.Назарбеков, партиянинг депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлим мудири А.Жаилганов Халқ депутатлари кенгашидаги партия депутатлик гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш давр талаби эканлигини, мазкур йўналишдаги услубий қўлланма ва меъёрий ҳужжатлар партия ташкилий ишларини юқори даражага кўтаришда муҳим омил бўлиши зарурлигини таъкидладилар. Ўқув семинар тингловчилари  гуруҳларга бўлинган ҳолда амалий машғулотларда фаол иштирок этишди.Тадбир якунида Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари иш фаолиятини янада жонлантириш юзасидан жойларда тажриба алмашишга кенг имкон берувчи шу сингари учрашувларни мунтазам ташкиллаштириш лозимлиги айтиб ўтилди.  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме