12:45 08.01.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

КУЧ - ҲАМКОРЛИКДА

Маълумки, O‘zLiDePнинг негизи, пойдевори саналган бошланғич ташкилотлар зиммасига масъулиятли вазифалар юклатилган. Аксарият БПТлар ана шу юксак ишончни оқлаш учун бор имкониятларини ишга соляптилар.  

Чунончи, Халқ депутатлари Қоровулбозор тумани кенгаши депутати Ўктам Хайриев етакчилик қилаётган қуйи бўғин ўз фаолияти билан кўпчиликка намуна бўляпти. “Чўлқувар” МФЙда ташкил этилган бу БПТ ўз сафига партиянинг 12 аъзосини бирлаштирган. 

МФЙда яшовчиларнинг кўпчилигини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этаётганлигини эътиборга олиб, БПТ вакиллари айнан ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Айни кунларда БПТ аъзолари яқин атрофдаги “Тинчлик” ва “Ал-Бухорий” МФЙларда яшовчилар ўртасида Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузаси мазмун-моҳиятини, ундан келиб чиқадиган партиявий вазифаларни атрофлича тушунтириб келмоқда. Бу тадбирлар давомида иштирокчилар O‘zLiDeP Дастури ва Сайловолди платформасида илгари сурилган ғоя ва мақсадлар билан ҳам яқиндан таништирилаётир. Ушбу БПТ иш дастури билан танишар экансиз, партия вакиллари томонидан кейинги пайтда амалга оширилаётган барча ишлар “Обод турмуш йили” Давлат дастури  ва ҳудудий дастурлар доирасидаги вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилаётганига амин бўласиз. Бунда БПТнинг маҳалла фуқаролар йиғини билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйгани ўз амалий самараларини бераётир. 

- Партиямиз учун энг устувор вазифалардан бири маҳаллаларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жадал ривожланиши учун мақбул шароитлар яратишга кўмаклашишдан иборат, - дейди БПТ фаолларидан бири Неъмат Солиев. – Зеро, бу соҳа бугун ўзининг иқтисодиётдаги ниҳоятда муҳим ва салмоқли улуши, роли ва таъсири билан алоҳида ажралиб туради. 

Мазкур МФЙда 30 дан ортиқ тадбиркор, 10 га яқин фермер истиқомат қилади. Маҳаллада сартарошхона, нонвойхона, бичиш-тикиш цехи, автомобилларни таъмирлаш ва радиотехника устахоналари, чойхона, ошхона ва бошқа бир қатор маиший хизмат шохобчалари ишлаб турибди. Уларнинг барқарор ва самарали ишлашида O‘zLiDePдан маҳаллий кенгашга сайланган депутатларнинг, БПТ фаолларининг ҳам ҳиссаси бор. 

Жорий йилда ўтадиган бўлажак сайловлар арафасида БПТ фаоллари бу борадаги ишларни янада жонлантиришни режалаштирмоқда.                                                                     Махмуд ИНОЯТОВ,O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши     Депутатлик гуруҳлари билан ишлаш секториетакчи консультанти

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме