23:00 21.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

КРЕДИТЛАРНИ ЁШЛАРГА БЕРИНГ!

Қарши педагогика коллежида O‘zLiDePнинг “Диплом билан бизнесга” лойиҳасининг Қарши шаҳар босқичи ўтказилди. 
Тадбир аввалида иштирокчилар партиянинг анъанавий лойиҳалари, улардан кўзланган мақсад ва вазифалар билан таништирилди. 
- Замонавий таълим масканларида таҳсил олаётган йигит-қизларни мустақил ҳаётга тўғри йўналтиришда партиявий лойиҳаларнинг ўрни жуда катта, - деди тадбирда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қаҳрамон Эргашев. - Бундай лойиҳалар нафақат партиямиз, балки бутун жамиятимиз олдидаги долзарб масалаларни ҳал этиш, иқтисодий-ижтимоий жараёнларга кўмаклашишда қўл келаётир. 
Қарши тиббиёт коллежи битирувчиси Азиза Шодиева “Диплом билан бизнесга” лойиҳасида иштирок этиб, бундан икки йил аввал унинг чорвачилик соҳасига оид бизнес режаси юқори баҳоланиб, 2 миллион сўм кредит олиш имкониятига эга бўлганди. У олган кредитларини муваффақиятли тўлади. 
“Бу йил эса бизнес режам асосида 5 миллион сўмлик кредит олмоқчиман. Бу эса бошлаган тадбиркорлик ишларимни янада кенгайтиришга ёрдам беради”, - дейди Азиза. 
Қарши педагогика коллежи битирувчиси Мухлиса Аъзамова ҳам партиявий лойиҳанинг фаол иштирокчиси. Унинг мақсади ўз бизнесини йўлга қўйиб, дугоналари, махалладошларини ҳам иш билан таъминлайдиган тадбиркорга айланиш. 
“Мен уй шароитида чигит, пахтани қайта ишлаш цехи ташкил этиш ниятидаман. Шу боис, лойиҳада иштирок этиб, пахтани қайта ишлаш ускунаси харид қилиш учун 20 миллион сўм кредит олмоқчиман”, - дейди Мухлиса. 
Тадбирда партиявий лойиҳаларда ҳамкор сифатида иштирок этаётган муассасалар вакиллари ҳам сўзга чиқиб, O‘zLiDePнинг ёшларни иш билан таъминлаш, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ўртасида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган танловлари кўпчиликка маъқул бўлаётганини таъкидлади. 
Тадбирда соҳа мутахассислари иштирокчи ёшларга бизнес ғоя танлаш ва бизнес режа ишлаб чиқиш, бизнес юритишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида батафсил йўл-йўриқлар берди. 
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме