19:30 07.12.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
КОНСТИТУЦИЯ – ТАДБИРКОРЛИК ТАРАҚҚИЁТИНИНГ КАФОЛАТИ
2011 йил 6 декабрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан Турин политехника университетининг Тошкентдаги филиали биносида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 19 йиллиги муносабати билан “Конституция – тадбиркорлик тараққиётининг кафолатидир” мавзусида амалий семинар ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, партия фаоллари – кичик бизнес вакиллари ва талабалар иштирок этишди.
Тадбирда Бош қомусимиз мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган жамики ислоҳотлар ва янгиланишларнинг ҳуқуқий асоси, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларининг мустаҳкам кафолати бўлиб хизмат қилаётганлиги алоҳида таъкидланди.
Қайд этилдики, Конституциямиз марказига аввало инсон ва унинг манфаатлари қўйилган. Шунинг учун ҳам унда инсонпарварлик, бағрикенглик, оилапарварлик, тинчликпарварлик, меҳнатсеварлик каби олий эзгу тушунчалар устуворлик қилади. Бош қонунимизда фуқароларимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, шахсий, қўйингки инсон фаолиятининг барча йўналишларига оид ҳуқуқлари тўлиқ қамраб олинган.
Тадбирда сўзга чиққан O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Муҳаммадюсуф Тешабоев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ректори Қиём Назаров, иқтисод фанлари доктори, профессор Рустам Ҳасанов ва бошқалар Конституциямиз мустақиллик йилларида жамиятимизда янгича муносабатлар қарор топиши учун, жумладан, иқтисодий фаолият ва тадбиркорлик муносабатларининг ривожланиши учун асос вазифасини бажарганлигини қайд этишди.
Бош қонунимизнинг ХII бобида жамиятимизнинг иқтисодий негизлари белгиланган. Хусусан, 53-моддада: “Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг хуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.
Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир” дейилган. 54-моддада эса мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши белгиланган.
O’zLiDeP мустақилликнинг дастлабки йилларида Конституциямизда мустаҳкамланган ушбу нормалар мамлакатимизда босқичма-босқич миллий иқтисодиётнинг ривожланиб боришида ва жамиятимизда мулкчилик муносабатларининг қарор топишида муҳим ҳуқуқий замин бўлганлигини эътироф этади. Ўтган йиллар давомида юртимизда хилма-хил мулк шакллари ташкил топди ва ривожланиб бормоқда.
O’zLiDeP Конституциямиз тадбиркорлик тараққиётининг кафолати, деб ҳисоблайди. Мамлакатимизда тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятининг ривожланиши Конституциямизда энг олий қадрият деб белгиланган инсоннинг интеллектуал, бунёдкор ва ақлий салоҳиятини кенгроқ юзага чиқаришга хизмат қилмоқда.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилаётган қулайликлар ва соғлом иқтисодий муҳит самараси ўлароқ жамиятимизда мутлақо янги қатлам – мулкдорлар қатлами, бошқача айтганда, ўрта синф вакиллари пайдо бўлди. Ўрта синф бугун жамиятимиз барқарор ривожланишининг кафолатига ва миллий иқтисодиётимизнинг таянчига айланиб бормоқда. Мулк эгалари ўз конституциявий ҳуқуқлари ва яратилаётган қулай шароитлар асосида бугун эркин фаолият юритишмоқда, ўз мулкларига ўз хоҳишича эгалик қилиб, ундан фойдаланмоқдалар.
Амалий семинар иштирокчиларининг фикрига кўра, бу каби ҳаётий мисоллар истиқлол йилларида муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида иқтисодиёт ва унинг аграр тармоғида амалга оширилган кенг кўламли ва тизимли ислоҳотлар воситасида Конституциямизда белгилаб берилган нормалар ва принциплар ҳаётга изчил татбиқ этилаётганлигини кўрсатади. Таъкидландики, бош қомусимиз мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли якунига етказишимизда ва ривожланган давлатлар қаторига қўшилишимизда биз учун муҳим дастуриламалдир.
Семинарда Конституциямизда белгиланган нормалар ва демократик принципларни ҳаётга изчил татбиқ этиш, хусусан, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида O’zLiDeP ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида Конституциямиз қоидаларини аҳоли, айниқса, ёшлар орасида кенг тарғибот қилиш, тадбиркор ва фермерларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш йўналишларида партия олдида турган долзарб вазифалар муҳокама қилинди ва амалий таклифлар ўртага ташланди.
O’zLiDeP Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |