19:00 18.12.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
КОНСТИТУЦИЯ–ЁШЛАР УЧУН УЛКАН ИМКОНИЯТЛАР ГАРОВИ
O‘zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши Конституциямиз қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган “Конституция–ёшлар учун улкан имкониятлар гарови” мавзуидаги ижтимоий-маърифий тарғибот акциясининг вилоят босқичини ўтказди.
Тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши раиси Ф.Аминов Бош қонунимиз ёшларимиз учун кўплаб имкониятлар акс эттирилгани билан янада аҳамиятли эканини таъкидлади. У ўз сўзида ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, ўз бизнесини ташкил этиши учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, интилишлари, изланишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида O‘zLiDeP амалга ошираётган лойиҳаларга ҳам қисқача тўхталиб ўтди.
Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси вакили Ш.Ҳакимов ҳам тадбирда иштирок этиб, партиянинг бу йўналишдаги ишларига юксак баҳо берди.
“Юртимизда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга кўмаклашиш мақсадида тижорат банклари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларнинг бир намунаси сифатида партиянинг “Диплом билан бизнесга” лойиҳасини кўрсатиб ўтган бўлар эдим. 2012 йил давомида ёшларимизга тижорат банкларидан 1 млрд 741млн сўм кредит ажратилган бўлса, жорий йилда бу кўрсатгич 2,5 млрд сўмни ташкил этади”, - деди Ш.Ҳакимов.
Тадбир иштирокчиси, “Ишбилармон талаба-2013” стипендияси учун кўрик танловнинг республика босқичи 1-ўрин соҳиби, Бухоро шаҳридаги 4-академик лицейи талабаси Н.Абдуллаев O‘zLiDePнинг Конституциямизнинг 21 йиллигига бағишлаб ўтказаётган тадбирлари ёшларни юксак маьнавий-ахлоқий фазилатларни, миллий қадриятларимизни ва урф-одатларимизни қадрлашга даъват этишини эътироф этди.
“Бундай тадбирлар биз ёшларни мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялашга ўргатади”, - деди Н.Абдуллаев. O‘zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши “Ёшлар қаноти”
Обсудить новость на Форуме