22:15 05.12.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

КОНСТИТУЦИЯ - ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ ГАРОВИ!

O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида Асосий қонунимиз қабул қилинганининг 21 йиллик байрамига бағишлаб “Конституция - фаровон ҳаёт гарови!” мавзуида давра суҳбати  ташкил этди. 

- Конституцияда юртимизда демократия умуминсоний принципларга асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши қайд этилган, - деди тадбирда сўзга чиққан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Ф.Усмонов. -  Шунинг учун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича олтмишдан ортиқ халқаро ҳужжат, жумладан, БМТнинг бу борадаги олтита асосий шартномаси қатнашчиси сифатида ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларни мунтазам бажариб келмоқда. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қоидаларини мамлакатимиз ҳаётига татбиқ этиш йўлида изчил ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Вилоят адлия бошқармаси ходими Қ.Ҳафизов эса истиқлол йилларида парламентимиз томонидан инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга доир 400 дан ортиқ қонун  ва 15 та кодекс қабул қилинганини қайд этди. 

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг пировард мақсади инсон манфаатларига қаратилган. 

Тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ташкил этилган  “Ишонч” бошланғич партия ташкилоти раиси Зиёдулло Кенжаев ҳам сўзга чиқиб, мамлакатимизда давом этаётган демократлаштириш жараёни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ўрганувчи институтлар ти-зимини кенгайтириш, уларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ишлари¬ни мувофиқлаштиришга қаратилганини эътироф этди. 

Давра суҳбатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш, бунинг учун яратилган имкониятлар, жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш йўлида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳам сўз юритилди. 
O‘zLiDeP Навоий вилояти КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме