13:15 07.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

КОНИМЕХДА БПТЛАР СОНИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ

 Навоий вилоятининг Конимех туманидаги “Қизилқум полипропилен” кичик корхонасида O‘zLiDePнинг бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди.  Мазкур БПТ O‘zLiDeP вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ташаббуси билан юзага келди. Янги тузилма йиғилишида дастлаб БПТларнинг партия ҳаётидаги ўрни, унинг вазифалари ва мажбуриятлари, сўнг эса бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишлари тўғрисида тушунчалар берилди.  Жумладан, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш борасидаги кенг кўламли ишлар, кичик бизнес, айниқса, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган вазифаларнинг ижроси юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.  Йиғилишда маънавий ҳаётимизни юксалтириш, қадриятларни асраб-авайлаш, фуқароларимизнинг ҳар хил бузғунчи кучлар таъсирига тушиши олдини олиш каби мавзуларда ҳам сўз юритилди.  Шунингдек, хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, кредит олишдаги имтиёзлар хусусида соҳа мутахассисларининг чиқишлари тингланди. Бизнесда инновацион технологияларнинг ўрни, аёлларнинг инновацион технологияларда ишлаш шароитларини ўрганиш, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш каби мавзулардаги суҳбатлар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.  Йиғилишда янги БПТнинг “Аёллар қаноти” гуруҳи ҳам ташкил этилиб, унинг етакчиси ва аъзолари  белгилаб олинди. 
Ш.Шокирова,O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги,жамиятдаги ўрни ва мавқеиниошириш бўлими мудири 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме