21:00 31.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
КИМЁГАРЛАР БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
Юртимиз кимё саноатининг флагманларидан бири бўлган “Навоийазот” ОАЖнинг кўп минг кишилик жамоаси корхонанинг 50 йиллик юбилейи ҳамда касб байрамини муносиб қарши олди.
Байрам тадбирлари доирасида Навоий шаҳридаги “Ширин” маданият саройида бўлиб ўтган амалий мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, партия Навоий вилоят Кенгаши вакиллари ҳам иштирок этиб, корхонанинг фаол ишчи-хизматчиларига совғалар улашди.
– Президентимиз мустақилликнинг илк йилларидаёқ “кимё саноатини ривожлантириш, экологик софлигини таъминлаган ҳолда техник ва технологик жиҳатдан қайта қуриш, модернизациялаш ҳозирги куннинг асосий талаби” эканини таъкидлаган эди, – дейди Қонунчилик палатаси депутати Ф.Солиев. – Мана шундан келиб чиқиб, бугунги кунда корхона технологик жиҳатдан қайта жиҳозланган. Ишлаб чиқариш қуввати ошиб, юзлаб янги иш ўринлари яратилмоқда.
Бугунги кунда корхонада 85 турдан ортиқ кимёвий маҳсулот ишлаб чиқарилиб, Хитой, Россия, Эрон, Туркия, Япония, Қозоғистон, Турманистон каби хорижий мамлакатларга экспорт ҳам қилиняпти. “Навоийазот” вилоятдаги қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш, интенсив боғлар, иссиқхоналар барпо этиш, чорвачилик, балиқчилик ва паррандачиликни ривожлантиришда ҳам фаол.
“Бугун ушбу корхонани ҳақли равишда мустақил юртимиз кимё саноатининг фахри, дейишимиз мумкин”, - дейди O‘zLiDeP вилоят кенгаши раиси Я.Душанов.
Шунингдек, тадбирда ёшларга оид давлат сиёсати, баркамол авлодни тарбиялаш жараёнининг қонунчилик асосларини янада мустаҳкамлаш хусусида ҳам атрофлича фикрлар билдирилди.
“Соғлом бола йили” Давлат дастуридан келиб чиқадиган устувор вазифалар, бунда O‘zLiDeP, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ва бошқа ҳамкор ташкилотларнинг иштироки масалалари муҳокама этилди.
Очиқ мулоқот якунида давлат дастуридаги устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши иш режаларига тегишли ўзгартишлар киритиш, шунингдек, хотин-қизларнинг жамиятдаги нуфузини янада ошириш, аёллар ва ёшларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришдаги иштирокини кенгайтириш масалаларида келишиб олинди.
O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши Матбуот хизмат
Обсудить новость на Форуме