18:15 12.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
КИЧИК БИЗНЕСГА КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР
Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Оилавий тадбиркорликдан - мустаҳкам оилага” лойиҳасининг туман босқичларида фаол иштирок этган энг яхши бизнес лойиҳа эгаларининг 3 нафарига тижорат банклари томонидан 56 млн. сўм миқдорида кредитлар ажратиб берилди.2012 йил 31 октябрь куни O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” номли лойиҳа доирасидаги ўқув-семинарнинг шаҳар босқичи ўтказилди. Унда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, Савдо-саноат палатаси, қатор тижорат банклари, партия фаоллари – ишбилармон ва тадбиркор аёллар иштирок этишди.Партия дастурида белгиланганидек, республика иқтисодий салоҳиятини оширишга кўмаклашувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда мулкдорлар қатламини, тадбиркор ва фермер аёллар ишини янада яхшилаш баробарида уларни бу фаолиятга янада кенг жалб этиш зарур, - дейди O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси ўринбосари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Мухлиса Акрамова. - Зеро, уларни иқтисодий соҳада мустақил фаолият олиб боришига кўмаклашиш масаласи O`zLiDeP ташаббуси билан таъсис этилган ҳамда амалий натижалар омилига айланган “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳасида тўла аксини топмоқда. “Аёллар қаноти” йирик лойиҳалар асосида тадбирларни тизимлаштирган ҳолда амалга оширмоқда. Ушбу лойиҳа ҳам мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, ўрта мулкдорлар синфини ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятини самарали ташкил этишга қулай шароитлар яратиш, аҳоли орасида, аввало аёлларда тадбиркорлик кўникмаларини ошириш, уларнинг бизнес маданияти ва ҳуқуқий онгларини ошириш, хусусий, оилавий бизнес соҳасига инновацион технологияларни киритиш каби туркум масалаларни ҳал этишга йўналтирилган.Айтиш жоизки, O`zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан жорий йил тўққиз ойи давомида эътиборли ишлар амалга оширилган. Мазкур давр мобайнида хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятига оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, оилавий бизнесга жалб этиш борасида республика миқёсида 125 мингга яқин хотин-қизлар иштирокида 2250 дан ортиқ давра суҳбатлари, учрашув ва семинар-тренинглар ташкил этилган. Бу борада юртимиздаги тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитларнинг беқиёс аҳамият касб этаётганлигини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. 2011 йилда Марказий банк томонидан тадбиркор аёллар фаолиятини ривожлантириш ва кўламини кенгайтириш мақсадларига 336 млрд. сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилган бўлса, жорий 2012 йилда ушбу кўрсаткичнинг 365 млрд. сўмдан ортиши кутилмоқда. Аҳамиятлиси, ишлаб чиқариш, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаларига йўналтирилаётган мазкур кредит маблағлари минглаб аёлларнинг бизнес лойиҳаларини ҳаётда қўллаш имконини беряпти. Муҳими, саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, кўплаб янги иш ўринлари яратилиб, айниқса, чекка ҳудудларда маҳаллий аҳоли иш билан таъминланмоқда.Тадбирда партия ва банклар ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳалар, айниқса, маҳаллаларда яшовчи аёлларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш билан боғлиқ амалий ҳаракатлар таҳлил қилинди. Таъкидланганидек, мазкур давр мобайнида хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятига оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, оилавий бизнесга жалб этиш борасида хотин-қизлар иштирокида бир қатор давра суҳбатлари, учрашув ва семинар-тренинглар ташкил этилган. Бу борада юртимиздаги тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитларнинг беқиёс аҳамият касб этаётганлиги алоҳида таъкидланди. Мазкур лойиҳа моҳиятан мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, фаолиятни самарали ташкил этишга қулай шароитлар яратиш, аҳоли орасида, аввало ёшлар ва аёллар орасида тадбиркорлик кўникмаларини кенг тарғиб этишни қамраб олади. Бундан ташқари, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий маданияти, саводхонлигини ошириш, хусусий ва кичик бизнес соҳасига инновация технологияларини киритиш, пировардида янги иш ўринлари яратиш каби масалаларни ҳам ҳал этишни мақсад қилган. Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Оилавий тадбиркорликдан - мустаҳкам оилага” лойиҳасининг туман босқичларида ҳам иштирок этган энг яхши бизнес лойиҳа эгаларининг 3 нафарига тижорат банклари томонидан 56 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратиб берилди. Долзарб вазифа ҳам аслида оилавий тадбиркорлик фаолиятига оид ҳуқуқий базани ривожлантириш, шунингдек, жойларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳаллий ва хорижий тажрибаларни оммалаштириш, ўқув-семинар, танловлар, маҳсулот ва хизматлар кўргазма савдоларини ташкил этиш, оилавий тадбиркорликни ташкил этишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришдан иборатдир.Тадбир давомида тижорат банклари томонидан таклиф этилаётган банк хизматлари ва тадбиркорларнинг кўргазмаси ҳам ташкил этилиб, иштирокчиларга малакали мутахассислар томонидан маслаҳатлар берилди. Тадбир якунида энг яхши бизнес лойиҳа эгаларининг 10 нафарига Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмалар берилди.
O`zLiDeP Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме