11:15 26.02.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
КИЧИК БИЗНЕСГА КАТТА ЙЎЛ
O’zLiDeP Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Кенгаши саноат миллий коллежида “Кичик бизнесга катта йўл” мавзуида давра суҳбатини ташкил этди. Давра суҳбатида коллеж битирувчиларини ва жамиятдаги фаол хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш масаласида сўз борди. Тадбиркорлик фаолиятини, оилавий бизнесни йўлга қўйиш ниятида бўлганларга O’zLiDePнинг таклиф ва тавсиялари, бошқа амалий ёрдамлари ҳақида тушунча берилди. Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини жамоатчиликка чуқур очиб беришда O’zLiDePнинг ролини янада ошириш ҳақида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.- Партиямиз дастурида таъкидланганидек, давлатда йирик мулкдорлар қатламининг мавжудлиги жамиятда барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга хизмат қилади, - дейди O’zLiDePнинг халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари С.Гадоев. - Меҳнат бозорида мутаносибликни таъминлаш учун эса минтақалар ва иқтисодиёт тармоқларидаги мавжуд салоҳиятдан, аввало, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари имкониятларидан янада самарали фойдаланиб, хотин-қизларни, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш бизнинг бош мақсадимиз бўлиши лозим.Партиянинг Қаттақўрғон шаҳар Кенгаши раиси биринчи ўринбосари О.Назаров ҳам Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани кутилган самарани бераётганини таъкидлар экан: “Ҳар йили янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бутун дунёда “ўзбек модели” дея эътироф этилган тараққиёт формуласининг ажралмас қисмидир”, деди. Давра суҳбати иштирокчилари O’zLiDePнинг хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари яхши натижалар бераётгани, бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш кўзланган мақсадга етиш учун муҳим омил бўлишини эътироф этди. Тадбирда партиянинг халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар кенгашидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари, БПТ раислари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда шаҳар “Ахборот маслаҳат маркази” унитар корхонаси вакиллари иштирок этди.
O’zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме