13:45 22.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК - ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗНИНГ МУСТАҲКАМ ТАЯНЧИ

17 февраль куни O`zLiDeP Боғдод туман Кенгаши «Аёллар қаноти» ташаббуси билан Педагогика коллежида туман хотин - қизларининг ижтимоий – сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятига ҳамда иқтисодни либераллаштириш жараёнига кенг жалб қилиш мақсадида  «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик - фаровон хаётимизнннг мустаҳкам  таянчи» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда O`zLiDeP  Фарғона вилоят кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари, Давлат солиқ инспекцияси ҳодимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, фаол хотин-қизлар ва талаба ёшлар иштирок этишди.

Маърузачилар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бугунги кунда жамиятимиздаги ижтимоий ва сиёсий барқарорликнинг кафолати ҳамда таянчига, юртимизнинг тараққиёти йўлидан фаол ҳаракатлантирувчи кучига ва фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам пойдеворига айланиб 6ораётганлигига алоҳида тўхталиб ўтдилар. 2011 йилнинг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» деб эълон қилиниши муносабати билан бугун мамалакатимизда олиб борилаётган ижтимоий - иқтисодий ислоҳотлар тадбиркорлик ва кичик бизнес соҳаси билан шуғулланаётган аҳоли қатламига кенг имкониятлар яратиб бераётганлиги алоҳида эътиборга моликдир.

Давлат солиқ инспекцияси ҳамда ОАТБ «Агробанк» Боғдод филиали мутахассислари томонидан «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» муносабати билан тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган тадбиркорларга ажратилаётган имтиёзли кредитлар ва кредит олиш тартиб – қоидалари ҳақида тегишли кўрсатма ва йўл – йўриғлар берилди.

Тадбирда, бугунги кунда  ўз бизнесини муваффақиятли йўлга қўйган бир гуруҳ тадбиркорларнинг иш фаолияти билан қисқача танишиб чиқилди, жумладан, Ултарма ҚФЙ ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркор аёллар, коллеж ўқитувчилари ҳамда талаба қизлар ўз қўллари билан яратган тикувчилик, тўкувчилик, рассомчилик, қандолатчилик ва дурадгорлик маҳсулотларини кўргазмаси ташкил этилди ва кўргазмалар тадбирга таклиф этилганлардан тузилган ҳакамлар томонидан баҳоланди. Унга кўра, ҚФЙларидан қатнашган тадбиркор аёллар ўртасида биринчи ўринни Абдуллаева Феруза, коллеж ўқитувчилари ўртасида биринчи ўринни Низомова Садоқат, талаба тадбиркорлар ўртасида биринчи ўринни Худойқулова Гулсанам эгаллади ҳамда ғолиблар туман кенгаши ҳомийлари томонидан тақдирландилар.
   
Тадбир сўнгида Боғдод тумани Педагогика коллежи ҳодимларидан партия аъзолигига қабул қилинган уқитувчиларга партия гувоҳномалари топширилди.


Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме