15:00 16.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

КИЧИК БИЗНЕС УЧУН МУҲИМ ҲУЖЖАТ

 Заҳриддин Сайфиддинов Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги “Миришкор Сайфитдинова Хонзода” фермер хўжалиги раҳбари,
O‘zLiDeP аъзоси


Кичик бизнес учун муҳим ҳужжат 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ушбу соҳа вакилларини беҳад қувонтирди. Қарорда экспорт шартномаларини тузган, янги бозорларга чиқиш ва янги маҳсулот турларини экспорт қилишни таъминлаган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига чет эллардаги кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш учун беғараз молиявий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилгани ушбу ҳужжатнинг аҳамиятини янада оширади. Қарор хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш, мулкдорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада ишончли ҳимоя қилиш, мулк дахлсизлигини таъминлашнинг кафолатлари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга қаратилгани жиҳатдан ҳам муҳимдир. Вилоятимиздаги хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий қисмини хусусий мулкдорлар ташкил этади. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспортига давлат томонидан берилаётган кафолатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Маълумки, томорқани муҳим даромад манбаига айлантириш, кичик бизнес субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, бир сўз билан айтганда, электорат манфаатини қатъий ҳимоя қилиш  O‘zLiDePнинг дастурий мақсадларидандир. Мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш стратегияси бўйича белгиланган вазифаларни бажариш нисбатан қулай имкониятларга эга бўлган ўрта синф вакиллари зиммасига алоҳида масъулият юклайди. Бошқача айтганда, ушбу сектор қамровини янада кенгайтиришда мавжуд салоҳиятдан оқилона фойдаланиш давр талабидир. Янги қарор ана шу талабга муносиб ва оқилона жавоб бўлди, деб айта оламиз. Сир эмаски, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун мамлакатимиз ташқи иқтисодий фаолиятида иштирок этиш мураккаб жараён бўлиб, у махсус билимлар етишмаслиги, зарур ресурслар йўқлиги, мазкур фаолият тури тартибга солиниши зарурати билан боғлиқ. Шунинг учун Президентимиз қарорини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мамлакат экспортидаги улушини оширишга қаратилган ўта муҳим ҳужжат, деб ҳисоблайман.  
Алишер Абдуллаев“Андижон кабель” МЧЖ директори, O‘zLiDeP аъзоси 
Тадбиркорлар учун улкан рағбат
 Ўзбекистонда истиқлол йилларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун барча шарт-шароитлар яратиб берилди. Натижада ўрта синф шаклланиб, бугунги кунда жамиятдаги қудратли кучга айланди. Президентимизнинг янги қарори мана шу қатлам имкониятларини янада кенгайтириш, уларнинг юртимиз иқтисодиётидаги улушини сезиларни кўпайтиришга хизмат қилади. Қарорда экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар учун ташқи бозорлар маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, талабнинг жорий ва истиқболли конъюнктурасини ўрганиш, маҳсулот экспорти учун салоҳиятли имкониятларни аниқлаш назарда тутилгани ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Бу бозор ўзгаришларига таъсирчан биз каби ишлаб чиқарувчилар учун жудаям бебаҳо ишдир. Чунки қўлимиздаги етарли маълумотларга таянган ҳолда биз вазиятга тезда мослашиб, ишлаб чиқариш жараёнига тезкорлик билан ўзгартиришлар киритиш, маҳсулотларимизни ўз вақтида сертификатлаш имконига эга бўламиз. Зеро, қарорда маҳаллий тадбиркорлар-экспортёрларни ташқи бозор конъюнктураси ўзгариши таваккалчиликларидан ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш ҳам кўзда тутилган. Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришда, эҳтимолий харидорларни излашда, шартномаларни тайёрлаш ва тузишда, экспорт операцияларини амалга оширишда, экспорт қилувчиларни эҳтимолий хавф-хатарлардан ишончли ҳимоя қилишда, хорижий мамлакатларнинг қонунчилиги бўйича талаб этиладиган зарур лицензиялар, сертификатлар ҳамда бошқа рухсатнома ва йиғимларни олиш ва тўлашда юридик, молиявий ва ташкилий хизматлар кўрсатиш эса бизнинг фаолиятимизга катта ёрдам ва рағбатдир. Қолаверса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг чет эллардаги тендер савдоларидаги иштирокини кенгайтириш, ярмаркалар, давра суҳбатлари кабиларни ташкил этиш орқали мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари билан хорижий харидорларнинг мулоқотларини ташкил этишга кўмаклашиш каби чора-тадбирларнинг ҳам аҳамияти беқиёс. Бу кўп жиҳатдан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини илгари суришни енгиллаштиради, нафақат тадбиркорлар, балки умуман олганда бутун мамлакат фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатади. 
Сардор ҲамидовТошкент вилоятининг Паркент туманидаги “Берад Агро” хусусий корхонаси раҳбари, O‘zLiDeP аъзоси 
Ярмаркаларда иштирок этишда  кўмаклашади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори биз тадбиркорлар учун кенг имкониятлар эшигини очди. Қарор тадбиркорлар учун ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларга янги бозорлар топиш, шу орқали фаолиятини кенгайтириш ва молиявий аҳволини яхшилашга яна бир туртки беради. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилади ва республика минтақаларида унинг ҳудудий филиаллари ташкил этилади. Жамғарма томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, фермер хўжаликларига беғараз молиявий ёрдам берилишини алоҳида аҳамиятга эга бўлган чора сифатида таъкидламоқчиман.Жамғарма уларга беғараз молиявий ёрдамни экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг маҳаллий брендларини ривожлантириш учун тақдим этади.  Жамғарма, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг қонунчилигига мувофиқ зарур лицензиялар, рухсатномалар, сертификатлар, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг халқаро тендер савдоларида иштирок этиши билан боғлиқ рўйхатдан ўтиш йиғимлари ҳамда бошқа тўловларни тўлашга, экспорт шартномаларини тузган, янги бозорларга чиқиш ва янги маҳсулот турларини экспорт қилишни таъминлаган ҳолда чет эллардаги кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этишга ҳам кўмаклашади. Буларнинг барчасини жамғарманинг ҳудудий тузилмалари орқали жойларда амалга ошириш мумкин.  Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товарлар ва хизматларни олдиндан ҳақини тўламасдан, аккредитив очмасдан ёки ўрнатилган тартибда берилган экспорт шартномасининг суғуртаси бўйича полис мавжуд бўлганида 180 кун мобайнида маблағ келиб тушиши ёки орқага қайтариш муддати кафолатисиз хорижий валютага экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлиши тадбиркорлар-экспортерлар учун жуда муҳим ва фойдали чорадир. 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме