16:15 24.01.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

КЕНГ ЙЎЛ ОЧИБ БЕРМОҚДАМИЗ!

O`zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан Чортоқ туманида “Мен тадбиркор бўлмоқчиман” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, БПТ раислари,  партия фаоллари, тадбиркорлар ва фермерлар ҳамда талабалар иштирок этган тадбирда ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва уларни бизнесга жалб этиш, ҳукуматимиз томонидан ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасида қабул қилинаётган қарор ва фармонлар ҳамда тадбиркорлик соҳасида яратилаётган имтиёзлар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.  Албатта, ҳозирги кунга келиб, мамлакатимизда тадбиркорликка кенг йўл очилганига, қулай ишбилармонлик муҳити ташкил этилаётганига барчамиз гувоҳмиз.  Тадбир иштирокчилари мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда тадбиркорликни ривожлантиришда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ва тадбиркорликни туб моҳияти юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашишди.  Тадбир давомида ишбилармонлик ва тадбиркорлик моҳиятини, унинг сир асрорларини, назариясини ёшларга кенг очиб бериш зарурлиги таъкидланди. Айни  пайтда O`zLiDeP Сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифаларни яхши ўзлаштириб, тарғибот-ташвиқот ишларни янада тизимли йўлга қўйилса, кўзланган мақсадга эришишда амалий кўмак вазифасини ўтайди. Белгиланган вазифалар тўлақонли амалга оширилса ёш ишбилармонлар ва тадбиркорлар сафининг янада кенгайишига мустаҳкам пойдевор яратилиши мақаррарлиги эътироф этилди. Зеро,  бизнинг бугунги кундаги муҳим долзарб вазифаларимиздан бири айнан ёш ишбилармонларни ҳалоллик ва покизалик рухида тарбиялашдир. Давра суҳбатида сўзга чиққанлар, айниқса, иқтисодий ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, хусусан, улар иштирокида кичик бизнес тузилмаларини ташкил этиш орқали янги иш ўринларини яратиш зарурлигини қайд этиб, бу жараёнда O`zLiDeP олдида турган долзарб вазифаларни партия фаоллари томонидан самарали ижро этилиши жорий “Обод турмуш йили”даги энг муҳим вазифалардан эканини таъкидладилар.Қайд этилганидек, O`zLiDePнинг Сайловолди платформасида ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий ва иқтисодий билим ва кўникмаларини янада юксалтириш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш долзарб аҳамиятга эгадир.Давра суҳбати давомида ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги партиявий вазифалар, истиқболли лойиҳалар, банклар томонидан ёш тадбиркорлар учун имтиёзли кредитлар ажратиш тизими ва уларни олиш тартиби ҳамда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокига доир мавзуларда маърузалар тингланди.  Тадбир сўнгида “Ёшлар қаноти” аъзолари кўрилган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
O’zLiDeP Наманган вилоят КенгашиМатубот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме