03:45 06.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
КЕЛАЖАК БУГУННИНГ ОРЗУСИДАН БОШЛАНАДИ
O‘zLiDeP ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган “Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги ислоҳотлар – тизимлилик, изчиллик ва ўзаро боғлиқлик” мавзуидаги ёш олимлар ва катта илмий ходим-изланувчилар илмий-амалий анжумани мустақиллик даври авлоди ҳисобланган илм аҳлини бир тану, бир жон бўлиб, ҳамжиҳатликда эзгу ишларни амалга оширишга ундамоқда.
Мен бу анжуманда “Давлат ва жамият бошқарувини демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш” йўналишида иштирок этдим ва “Ўйин, интелектуал ўйин ва инновацион тафаккур: онтологик ва эпистемологик масалалар” мавзуидаги илмий ишим ғолиб деб топилди.
Мазкур тадбирда иштирок этиш истаги туғилган ҳамон O‘zLiDeP Дастури, унинг мақсад ва вазифаларини пухта ўрганиб чиқишга ҳаракат қилдим. Менга маъқул бўлгани шуки, партия Дастурида инсон Ўзбекистонда демократик ўзгаришларнинг бош мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучи сифатида кўрсатилган. Партия унинг уйғун ривожланиши, манфаатларини рўёбга чиқаришнинг амалий тизимини яратиш, жамиятнинг ўзаги бўлган оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, эскирган бир қолипдаги фикрлаш тарзи ва ижтимоий феъл-атворни ўзгартириш тарафдоридир. Шунингдек, партия давлатнинг ижтимоий соҳага оид сиёсатидаги стратегик устувор йўналиш – инсонга бўлган эътибор бўлиши зарур, деб ҳисоблайди. Партия ислоҳотларнинг барча босқичларида эришилган натижаларни аҳоли фаровонлигининг ўсиши билан баҳолайди.
O‘zLiDeP тўғрисида ўрганганларим менда жуда катта таассурот қолдирди, десам муболаға бўлмайди. Шу боис, ишимда партиянинг Дастури доирасида кўрсатилган фикрларга таянишга ҳам қарор қилганман.
Илмий анжуман келажакдаги орзуимга эришишга катта кўмак вазифаси бўлиб хизмат қилишига ишонаман. Тенгдошларимга тилагим шуки, улар ҳам ўзларини профессионал савияга етакловчи бу каби лойиҳаларнинг иштирокчисига айлансин. Зеро, ўз тажрибамда кўрдимки, анжуман, аввало, менга илмий ишларимдаги изланишларимга рағбат берди. Янги ғоялар, лойиҳалар устида ишлашимда қўшимча қўлловга эга бўлдим гўё. Ўзим учун янги хулосалар қилдим.
Инновацион тафаккур шаклланса, боқимандалик барҳам топади. Чунки бугунги кундаги ислоҳотлар жараёнларни, бозор ислоҳатларини тушуниш ва бевосита иштирок этиш учун кишиларда инновацион тафаккур шаклланиши керак. Аввал мавжуд бўлмаган янгиликларни яратишга, уларни амалиётга татбиқ этишга керак бундай тафаккур. Тадбиркорлик маданиятининг шаклланиши замирида инновацион тафаккур ётиши зарур, деб ҳисоблайман.
O‘zLiDeP томонидан ўтказилаётган илмий анжуман ёшларда ана шундай фазилат юзага келиши учун катта бир имкониятдир.
Ҳар қандай фаолият натижаси эришилган самарага қараб баҳоланади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда демократик ислоҳотлар жараёнида инновацион тафаккурни шакллантиришнинг ўрни ва аҳамияти, унда ўйин, интеллектуал ўйиннинг таъсири, фан ва фалсафада ўйин ва инновацион тафаккурнинг ўзаро алоқадор жиҳатларни назарий методологик жиҳатдан асослаб беришга ҳаракат қилдим.
Шунга ишонч ҳосил қилдимки, ёшларимизга имкон берилса, уларда ривожланишга сабаб бўладиган ғоялар ниҳоятда кўп. Уларга эътибор берилса, кўп ютуқларга эришишимиз мумкин. Бу каби анжуманлар янги ғоялар туғилишига бир дебоча бўлиб хизмат қилади.
Шоира КУБАЕВА, Самарқанд давлат университети катта илмий ходим-изланувчи, 1-ўрин ғолиби
Обсудить новость на Форуме