16:00 02.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

КАДРЛАР ЗАХИРАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДА

Бектемир туманидаги “НЕРУДНИК” ОАЖнинг O’zLiDeP бошланғич партия ташкилотида “Тадбиркорлик субъектлари билан ишлашни янада мустаҳкамлаш - кадрлар захираси сифатини оширишнинг омили” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. БПТлар ҳисобот-сайлов йиғилишлари доирасида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати, O’zLiDeP Бектемир туман Кенгаши раиси Р.Шарипов партия фаолларининг кундалик амалий фаолиятида БПТлар салоҳиятига таяниш жуда муҳим эканини таъкидлади.“Демократиянинг бешиги бўлмиш маҳаллалар билан ҳамкорликда партиянинг барча даражадаги тузилмалари - Қонунчилик палатасидаги фракцияси, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари, жойлардаги БПТлар имкониятларини ишга солиш орқали партия фаоллари жамият ҳаётининг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий соҳаларининг устувор йўналишлари бўйича кўплаб масалаларни ҳал этиши мумкин ва зарур”, – деди Р.Шарипов. Тадбирда партия электорати вакиллари билан алоқаларни кучайтириш, уларни партиявий топшириқлар билан чиниқтириш, жамоатчилик асосида ишлашга кенгроқ жалб этиш ва партия сафини сифат нуқтаи назаридан кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Сўзга чиққанлар бугунги кун ислоҳотлари  O’zLiDePни мамлакатдаги ички сиёсий жараёнларнинг янада кучли ва аҳамиятли иштирокчиси бўлиш, ўз электорати манфаатларини қонуний равишда ҳимоялашга жиддий кўмаклашиш, ўрта синф мулкдорларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ундаётганини эътироф этди. Шунингдек, давра суҳбатида O’zLiDeP туман Кенгаши ва БПТлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, коллеж битирувчиларини иш билан таьминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. O’zLiDePнинг БПТларидаги ишчан раҳбарларини қўллаб-қувватлаш, аниқ партиявий ёндошув ва инновацион ғояларга эга фаолларини излаш, улардан кадрлар захирасини шакллантириш зарурлиги қайд этилди. 
Ҳилола ИБРОҲИМОВА  O’zLiDeP Аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлимиходими  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме