20:45 07.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ – ДОЛЗАРБ МАСАЛА
O’zLiDeP ғояларини кенг тарғиб этишда “Сиёсий таълим марказ”лари фаолияти муҳим ўрин эгалламоқда
Хўш, O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгашида ана шу муҳим масалага қай даражада эътибор қаратилмоқда? Партиянинг ғоя ва мақсадларини тарғиб этишда «Сиёсий таълим маркази»нинг иштироки бугунги талабларга жавоб берадими? Маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари, бошланғич ташкилот етакчилари ишига сиёсий ўқувлар қандай кўмак бермоқда?
— Марказимиз томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 21 маротаба турли мавзуларда давра суҳбатлари, ўқув-семинарлар ташкил этилди, — дейди вилоят кенгаши «Сиёсий таълим маркази» раҳбари Ботир Мусурмонов. – Муҳокама этилган масалалар доирасида турли тарқатма материаллар тарқатиляпти. Илмий йўналишдаги оммабоп мақолалар тайёрланмоқда. Партиянинг кадрлар захирасини шакллантириш Дастурига мувофиқ ўтказилаётган ўқув курсларида асосий эътибор кадрлар захирасини иқтидорли ёшлар билан бойитиш, давлат ҳокимияти вакиллик органларида ишлашга қодир, сиёсий баҳс-мунозараларга профессионал жиҳатдан тайёр, ўз фаолиятида замонавий технологиялар ва иш методларини қўллай оладиган кадрларни танлашга қаратиляпти.
Мамлакатимизда сиёсий партиялар ўртасида соғлом рақобатнинг тобора кучайиб бораётгани фаолларимизни, айниқса, ёшларни кўппартиявийлик шароитида самарали иш олиб бориш, ҳокимият органлари ва бошқарув фаолиятини шакллантиришда иштирок этишга тайёрлашни тақозо этади.
«Партия қурилиши йўналишидаги навбатдаги долзарб вазифалар» мавзуидаги туркум семинарларда эса партия тузилмалари ишини янада жонлантириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда улар иштирокини кенгайтириш масалалари доимий тарзда кўриб чиқилмоқда. Партиявий дастурлар яратиш ва уларнинг ижросини таъминлашда эса асосий эътибор «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да белгилаб берилган устувор йўналишларга қаратилмоқда. Вилоят Фермерлар кенгаши, Ўрта-махсус ва касб-ҳунар таълими, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси, Марказий банк, Бандликка кўмаклашиш марказлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ана шундай тадбирларда Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир» деб номланган маърузаси дастуриламал вазифасини ўтади. Ана шу маъруза айни пайтда O’zLiDeP зиммасидаги вазифалар ва уларни амалга оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлаш жоиз.
Марказ томонидан ҳар йили вилоят Маънавият-тарғибот маркази билан ҳамкорликда шаҳар ва туманларда, энг чекка қишлоқларда ҳам маънавий-маърифий учрашув ва тадбирлар ўтказиляпти. Уларда озод Ватанимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар моҳияти, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи, Юртбошимиз раҳнамолигида эришилаётган ютуқлар самараси хусусида иштирокчиларга атрофлича маълумотлар берилмоқда. Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинганидан кейин эса тарғибот-ташвиқот ишлари «Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!» шиори остидаги махсус партиявий тадбирларга қаратилди.
Шу ўринда бу йилги тадбирларга ўткан йилнинг шу даврига нисбатан кўп иштирокчилар жалб этилганини таъкидлаш жоиз. Бундан ташқари 138 нафар маҳаллий кенгаш депутатлари, 350 та бошланғич ташкилот етакчиси ўқувларда қатнашиб, партия фаолиятини янада такомиллаштириш, электорат билан ишлашни кучайтириш борасидаги аниқ таклиф ва тавсияларни бердилар. Бир сўз билан айтганда, «Сиёсий таълим маркази» ўз номи билан партия аъзолари учун том маънода ахборот, маълумот ва йўналишлар берувчи тузилмага айланмоқда. Ўтказилаётган семинарларда депутатлик гуруҳлари билан ишлашни самарали ташкил этиш, уларнинг халқ депутатлари кенгашларидаги фаолиятини кучайтириш, электорат ва партия тузилмалари билан алоқасини янада мустаҳкамлаш, депутатлар томонидан ечимини кутаётган муаммо ва камчиликларнинг мақбул ечимларини топиш ва тегишли маҳаллий бошқарув идоралари билан уларни ҳал этиш бўйича йўналишлар белгилашга асосий эътибор қаратяпмиз. Ана шундай масалалар муҳокама этилган «Мустақиллик – инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг асосий омили» мавзуидаги ўқув-семинарлар Қарши шаҳри, Шаҳрисабз, Касби туманларида уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Шу ўринда депутатлар ва фаоллар кўмагида чекка ҳудудларда хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, эндигина тадбиркорликка қўл ураётган коллеж битирувчиларига амалий ёрдам кўрсатиш бугуннинг энг долзарб вазифаси эканини таъкидлаш жоиз. Бу эса электоратни «Обод турмуш йили» Давлат дастурини бажаришга кенг жалб қилиш борасида тушунтириш-тарғибот ишларини янада кучайтиришни тақозо этади. «Сиёсий таълим марказлари» эса бу жараёнда партиянинг кадрлар захирасини шакллантиришда асосий оғирликни ўз зиммасига олиши керак.
Аммо айрим туманларда ўтаётган ўқув машғулотлари, семинар-тренинглар таҳлили бу борада БПТ етакчилари ва депутатлар фаоллиги талаб даражасида эмаслигини ҳам кўрсатаяпти. Бундан эса ҳар биримиз тегишли хулосалар чиқаришимиз лозим.
«Сиёсий таълим марказлари»ни янги ўқув қўлланмалари, сиёсий адабиётлар билан таъминлаш ҳам фаолиятимизнинг жонланишига хизмат қилган бўларди. Тан олиш керак: кучли кадрлар, иқтидорли, салоҳиятли ёшлар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Уларни тарбиялаш, ўқитиш, амалий кўникмаларини доимо ошириб бориш керак. Бу эса «Сиёсий таълим маркази»нинг асосий вазифасидир. Бас, шундай экан, «Сиёсий таълим марказлари» фаолиятини бугунги кун талаблари асосида изчил такомиллаштириш керак. Агар бор куч-ғайратимиз, сиёсий тажрибамизни ишга солиб, дастурий мақсадларимизни аҳоли, тарафдорларимиз орасида кенгроқ тарғиб қилмоқчи бўлсак, кучли тарғиботчилар тайёрлаш масаласи долзарб эканини англаб етамиз. Бу эса кенгашлар раҳбарлари ва жойлардаги депутатларнинг партия ишига бўлган масъулиятини янада оширишни талаб этилади.
Сайфулла ИКРОМОВ,"XXI" аср ижтимоий - сиёсий газетаси2013 йил 3 октябрь, 40 (516)-сон
Обсудить новость на Форуме