17:30 26.02.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

КЎЗЛАНГАН МАҚСАДИМИЗГА ЭРИШАМИЗ

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мутасадди идоралар билан биргаликда ўз электорати вакиллари иштирокида қатор ўқув-семинарлари ўтказиб келмокда. Зеро, партия Сайловолди дастурида ҳам жамиятимизда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий соҳаларда кечаётган ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок эта бориб, тадбиркорлар, фермерлар, хусусий сектор вакиллари, моддий ва интеллектуал мулк эгалари манфаатларини  ҳимоя килиш, бу борада  давлат ва нодавлат ташкилотлар, айниқса, иқтисодий йўналишдаги вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни кучайтирган ҳолда фаолият юритиш белгилаб қўйилган.Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда тадбиркорликни  ҳуқуқий бошқариш ва уни ривожлантиришни тартибга солувчи қонунларни қўллаш амалиётининг ҳозирги ҳолатини муҳокама килиш, уни янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, Давлатимиз раҳбарининг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чукурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” номли маърузасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишларни таҳлил қилишдан иборат бўлди. – Мамлакатимиз эришаётган энг катта ютуқлардан бири ялпи ички маҳсулотда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши кўпайгани ҳамда иқтисодиётимизни ривожлантиришдаги роли сезиларли даражада ошганида намоён бўлмоқда, – дейди Қораўзак туман Кенгаши депутати З.Абилакимова. Давра суҳбатида юртимизда тадбиркорликни янада ривожлантиришга қаратилган қонунларни амалиётга самарали татбиқ этиш янги иш ўринларини яратишга, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга доир ижтимоий масалаларни ҳал қилишга ёрдам бериши алоҳида тилга олинди. Шунингдек, унда сайловга доир қонунларга кирилган ўзгартиш ва қўшимчалар, партиялар ўртасидаги соғлом рақобатни янада такомиллаштириш борасида ҳам фикрлар билдирилди.Тадбирда O’zLiDePнинг Халқ депутатлари  Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт бош бошқармаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси, тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар вакиллари иштирок этди.Баҳс-мунозараларда сўз олган тадбиркор ва ишбилармонлар баъзи муаммоли масалаларга ҳам эътибор қаратиб, бу борада мутасадди ташкилотлар раҳбарларидан тегишли жавобларни олди.   А. ЮсуповаO’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлим мудири 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме