13:00 23.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
КЎРИК-ТАНЛОВНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ
O‘zLiDeP ўтказаётган «Ишбилармон талаба» стипендияси учун кўрик-танловнинг Сурхондарё вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда 37 нафар йигит-қиз иштирок этди.Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, уларга ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ёшларни мамлакатимиз тараққиёти йўлидаги интилиш ва изланишларини, жамоат ишларидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлди.– Танловда иштирокчиларнинг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасидаги инновацион лойиҳалари юқори баҳоланди, – дейди O‘zLiDeP вилоят кенгаши раиси О.Соибназаров.Танлов якунига кўра, Термиз тумани қурилиш ва уй-жой коммунал касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Озода Авазова фахрли биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.– Тикувчилик йўналишида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритдим,– дейди Озода Авазова. – Келгусида бисердан тайёрланган эсдалик совғалар коллекциясини тайёрлаб, катта кўргазмаларда иштирок этиш ниятидаман.
Обсудить новость на Форуме
5 декабря 2025
| « | Декабрь 2025 |
| Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
| 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
| 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 |
| 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 |
| 29 | 30 | 31 |