10:15 15.06.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
КЎРИК ТАНЛОВНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Ишбилармон талаба” стипендияси учун кўрик танловнинг вилоят босқичини ўтказди.
– Мазкур стипендия ёшларнинг тадбиркорликка қизиқишини кучайтиради, уларни ҳар томонлама фаол бўлишга ундайди, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раис ўринбосари А.Мамажонов. – Бу лойиҳа доирасида талабалар учун турли ўқувлар ҳам ташкил этаётирмиз. Уларда соҳа мутахассислари, олимлар ўқитишнинг энг замонавий услубларидан фойдаланган ҳолда машғулотлар ўтказади. Шу аснода ёшларимизнинг иқтисодий-ҳуқуқий билимларини ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга ҳаракат қиляпмиз.
Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси вакили У.Тожибоев бундай тадбирлар ёшларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини юксалтиришда муҳим роль ўйнашини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, унинг айтишича, тадбирлар ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ўсишига, замонавий фикрлайдиган, билимли, жамиятда муносиб ўрин эгаллашга интилувчан баркамол авлодни тарбиялашга ҳам ўз ҳиссасини қўшади.
Хонобод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи талабаси Ҳуснигор Бегижонова кўрик танловда муносиб қатнашди. У танловга тикувчилик ва тўқувчилик ишларини такомиллаштиришга қаратилган бизнес режасини тақдим этди. У илгари сурган инновацион ғоялар кўпчиликнинг юксак эътирофига сазовор бўлди.
– Бу лойиҳа тадбиркор ёшлар сафини кенгайтиришда ҳам ўз ўрнига эга эканига амин бўлдим, – дейди Ҳуснигор. – Энг муҳими, биз каби ёшлар шундай лойиҳалар орқали O‘zLiDeP Дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган мақсад ва вазифалар билан яқиндан танишяпмиз.
Кўрик танлов доирасида иштирокчилар томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар кўргазма-савдолари ташкил этилди.
Тадбирда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутатлари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
O‘zLiDeP Андижон вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме