06:30 18.12.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

КЎРИК ТАНЛОВНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

O‘zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси доирасида “Агар мен депутат бўлсам” кўрик танловининг вилоят босқичини ўтказди. 

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Иcлом Каримовнинг Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясидан келиб чиқадиган партиявий вазифаларни амалга ошириш, ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб этиш, ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳиятини уларга етказиш, қонунларнинг ҳаётга татбиқ этилишида ёшларнинг ролини кучайтириш, партия тизимида ёш етакчилар сафини кенгайтириш, уларни ўқитиш, раҳбар лавозимларига тайёрлаш ҳамда истиқболли ёш кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида амалга ошириб келинмоқда. 

– O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан октябрь-ноябрь ойлари мобайнида “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси доирасида бир қанча тадбирлар ташкил этилди, – дейди Кенгаш раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Р.Қобилов. – Бу лойиҳа вилоятимизда мингдан ортиқ йигит-қизни қамраб олди. “Агар мен депутат бўлсам” кўрик танловида ҳам иштирокчилар ўз фаоллигини намойиш этди. 

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти 4-босқич талабаси, O‘zLiDeP аъзоси Сирожиддин Халилов ҳам кўрик танловнинг фаол иштирокчиларидан бири. 

“Кўрик танловдаги иштироким давомида мен депутатлик фаолияти қанчалик жиддий ва масъулиятли вазифа экани ҳамда инсондан катта фидоийлик талаб этишини англадим. Танловда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод сифатида ёзган дастурим билан қатнашдим. Дастуримда устувор йўналиш сифатида мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдим”, - дейди Сирожиддин. 

Танловнинг яна бир фаол иштирокчиси, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти 4-босқич талабаси, O‘zLiDeP аъзоси Анвар Шамсиев эса ҳозир ёшларнинг ўз билим ва қобилиятларини тўла намойиш этиши учун ҳамма имкониятлар яратилганини таъкидлади. 

Унинг айтишича, танловда Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлигига номзод сифатидаги дастури билан қатнашиб, унда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўламини янада кенгайтиришга кўпроқ эътибор қаратган. 

“Институтда таҳсил олиш баробарида юртимизда кечаётган сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишга ҳаракат қиламан. 2012 йилда Беруний номидаги давлат стипендияси, 2013 йилда эса Президент стипендияси соҳиби бўлганим ҳам Президентимиз ва давлатимизнинг ёшларга кўрсатаётган катта эътибори намунасидир”, - деди А.Шамсиев. 

Кўрик танлов ғолибларидан 3 нафари тадбирнинг республика босқичига йўлланма ва дипломлар билан тақдирланди. 

Сардор ЛУҚМОНОВ,O‘zLiDeP Самарқанд вилояти КенгашиЁшлар билан ишлаш бўлими мудири

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме